UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Янги аср феномени": Жейми Каррагер Ҳоландни АПЛнинг энг яхши тўпурари деб атади  0 10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  1 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  23 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  19 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи 4-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

ПРО-Лига, “Б” гуруҳи 4-тур. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

Теглар :  ПРО-лига4-тур
Сешанба куни бўлиб ўтган ПРО-Лиганинг 4-тур ўйинларига оид эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

Футболда ўзига яраша жозиба бағишлайдиган голлар ҳақида тўхталиб ўтсак.

4-турнинг 4та ўйинида жами 12та гол қайд этилди. Ҳар бир учрашувга ўртача 3тадан гол демакдир.

Шундан 7тасини мезбон жамоалар киритган. Қолган 5та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилган.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида 5та тўп киритилган бўлса, иккинчи таймда сермаҳсуллик ортди ва стадионга келган мухлислар яна 7та голга гувоҳ бўлди.
Турнинг энг тезкор голи 10-дақиқада содир бўлди. “Лабса” ҳимоячиси Хуршид Ҳасанов “Хотира-79”га қарши ўйинда тезкор гол киритиб, учрашувда ҳисобни очишга эришди. Аммо унинг жамоаси якунда мағлуб бўлди.


Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқада киритилган голи эса 89-сонияда юзага келди. “Хотира-79”нинг иқтидорли футболчиси Бобур Мамажонов сафарда “Лабса”га қарши кечган баҳсда ўз активига иккита гол ёздириб қўйишга эришди. Эътиборлиси Мамажоновнинг дубли уйчиликларга сафарда қимматли уч очкони тақдим этди.  

ПРО-Лиганинг 4-турида дублга эришган футболчилари сони 3тани ташкил этди. Бобур Мамажонов (“Хотира-79”), Акмал Холматов (“Ифтихор”), Равшан Янгиев (“Ғижувдон”). Эътиборлиси ушбу футболчиларнинг жамоалари мағлуб бўлмаган.

4-турда автогол, пенальти қайд этилмаган.


4-турда гол урган футболчилар

1. Хуршид Ҳасанов –“Лабса”.
2. Бобур Мамажонов (2та) –“Хотира-79”.
3. Акмал Холматов (2та) – “Ифтихор”.
4. Ориф Мамажонов – “Ифтихор”.
5. Фаррух Шотурсунов – “Нурафшон”.
6. Достон Тошматов – “Зомин”.
7. Абдулла Набиев -  “Шердор”.
8. Фарзин Мухторов – “Шердор”.
9. Равшан Янгиев (2та) – “Ғиждувон”.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика