UZ

Сўнгги янгиликлар

08:54Жозе Моуринью фаолиятини терма жамоада давом эттиришга яқин  0 08:23Ямал Роналду билан тенглашиб олди  3 07:55Флик мавсум ҳақида: “Мавсумдаги энг ёқимли лаҳзалар? “Реал“га қарши тўртта классико“  8 07:28Суперлига. Бугун 10-турга старт берилади  0 02:28"Барселона" - Испаниянинг 28 карра чемпиони!  54 01:42Бруну Фернандеш: "Умид қиламанки, келаси йили энг яхшиси мен бўлмайман"  0 00:55Карим Бензема ва "Ал Иттиҳод" - Саудия Арабистони чемпиони!  4 00:35Альба шартномани узайтарди  0 23:57ЛаЛига. "Атлетико" сафарда мағлуб бўлди  1 23:20Россия термаси Осиёда Аргентинага қарши ўйнаши мумкин  8 22:59АПЛда мавсумнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиш учун номзодлар маълум!  6 22:28АПЛда мавсум мураббийи бўлиш учун номзодлар маълум қилинди  1 21:43Эрон. "Персеполис" мавсумни ишончли ғалаба билан якунлади, Остон Ўруновдан гол!  5 21:24АПЛда мавсум футболчиси ким бўлади? Номзодлар билан танишинг  5 20:44"Милан"дагилар бош мураббий ва Феликс борасида бир қарорга келди  7

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида Янгиликлар

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. Энг тезкор гол ва бошқалар ҳақида

Теглар :  ПРО-лигаГоллар
ПРО-Лигага оид статистик маълумотларни беришда давом этамиз.

Футбол голлар билан ўзига хос жозиба бағишлайди. Голсиз ўйин якунда нурсиз дурангга олиб келади.

“А” гуруҳидаги 4та ўйинда мухлислар жами 11та голга гувоҳ бўлди. Шундан 8тасини мезбон жамоалар киритган бўлса, қолган 3та гол меҳмонлар ҳисобига ёзилди.

Биринчи таймда 5та гол киритилди. Иккинчи бўлимда эса яна 6та тўп киритилган.

Турнинг энг тезкор голини Риза Айвазов киритди. “Истиқлол” ҳужумчиси “Орол”га қарши баҳсда 7-дақиқадаёқ рақиб дарвозасига тўп киритиб, учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди.


“Шўртан” футболчиси Муҳаммадали Абдураҳмоновнинг 81-дақиқада “Хоразм” дарвозасига киритган тўпи турнинг энг сўнгги голи бўлди.

Ушбу турда битта дубл қайд этилди. “Шўртан” аъзоси Исломбек Бойсариев “Хоразм”га қарши баҳсда 2та тўп киритишга эришди.

Шунингдек 1-турда пенальти ҳам қайд этилди. “Орол” – “Истиқлол” учрашувида бош ҳакам Фирдавс Норсафаров 14-дақиқада мезбонлар дарвозасига 11 метрлик нуқтани кўрсатди. Меҳмонлар ҳимоячиси Абдухолиқ Қурбонов бундан унумли фойдалана олди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика