UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05"Андижон" – "Сўғдиёна". Асосий таркиблар маълум  2 18:00Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0 (матнли трансляция)  18 17:36Европа Лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди  4 16:54Расман: "Навбаҳор" собиқ футболчиси "Металлург"га ўтди  1 16:12ЕЧЛ 1/8 финал босқичига қуръа ташланди: "Реал" яна "Сити" билан ўйнайди  73 15:56"Барселона" бошқаруви аъзоси клуб Ҳоланд билан битим тузиши мумкинлигини айтди  6 15:40"Ғазалкент" назорат учрашувида "Зенит-2" билан дуранг ўйнади  1 15:27Водий клуби 12 йилдан сўнг янги мавсумни ўз аренасида қарши олади   5 15:04Нафақат чемпионлик учун кураш: "Арсенал" майдондан ташқарида ҳам "Манчестер Сити"га чақириқ ташлади  3 14:38Суперлига-2026. Мавсум давомида кузатиб бориш керак бўлган ёш иқтидор эгалари  2 14:12"Сўғдиёна" сўнгги бор қачон мавсумни ғалаба билан бошлаган?  1 13:49АПЛ клуби бош мураббийи билан шартномани 2032 йилнинг ёзигача узайтирди  0 13:26Суперлига. "Қўқон-1912" 7 йиллик нохуш анъанага барҳам берадими?  8 13:06Англия грандлари "Ноттингем Форест" ҳимоячисига даъвогарлик қилмоқда  3 12:38"Манчестер Юнайтед" "Боруссия Д" футболчисига қизиқмоқда  1

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 6-турда энг кўп мухлис Термизда Янгиликлар

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 6-турда энг кўп мухлис Термизда

2 май чоршанба куни ПРО-Лиганинг 6-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, тур якунлари бўйича эътиборга молик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Футбол энг аввало мухлислар учун ўйналади. Шу боис ишқибозларни стадионга жалб этиш борасида бугунги кунда кенг кўламдаги ишлар олиб борилмоқда. 6-турга келиб, бу борада бироз бўлсада ижобий ўзгаришни кўриш мумкин. Сабаби чоршанба куни бўлиб ўтган 4та ўйинга жами 10637 нафар томошабин ташриф буюрган. Бу аввалги турларга нисбатан яхшироқ кўрсаткич бўлди. Ҳар бир учрашувга ўртача 2 659 нафар мухлис демакдир.

Энг кўп ишқибоз кирган учрашув дея “Сурхон” – “Динамо” баҳсини кўрсатиш мумкин. Термиздаги “Алпомиш” стадионида бўлиб ўтган турнинг марказий ўйинни 4 802 та томошабин бевосита кузатиб борди.

Аксинча холат эса Урганчда кузатилди. “Хоразм” билан ўйинга гарчи ўтган йили олий лигада иштирок этган мамлакатимизнинг номдор жамоаси “Машъал” ташриф буюрган бўлсада, маҳаллий ишқибозларнинг қизиқиши у қадар юқори бўлмади. Чоршанба куни “Ёшлик” ўйингоҳига атига 912 нафар ишқибоз ташриф буюрди холос.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?

“ХОРАЗМ” – “МАШЪАЛ” – 2:2 (2:0).
Урганч шаҳри. “Ёшлик” стадиони. 912 томошабин.

“СУРХОН” – “ДИНАМО” – 2:1 (1:0).
Термиз шаҳри. “Алпомиш” стадиони. 4802 томошабин.

“ШЎРТАН” – НОРИН” -  1:2 (1:2).
Ғузор шаҳри. “Марказий” стадион. 2723 томошабин.

“ОРОЛ” – “АНДИЖОН” – 1:2 (1:1).
Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 2200 томошабин.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика