UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 12-тур статистикаси Янгиликлар

ПРО-Лига, “А” гуруҳи. 12-тур статистикаси

Теглар :  ПРО-лига
3 июнь куни мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг 12-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Одатга кўра, поёнига етган учрашувларнинг эътиборга молик жиҳатларига тўхталиб ўтамиз.

“Динамо” сафарда ҳам юта бошлади
Турнинг сенсацион натижаси қайсидир маънода Ғузорда қайд этилди дейиш мумкин. Боиси “Шўртан” ўз уйида “Динамо”ни қабул қилиб, кутилмаганда йирик ҳисобда мағлуб бўлди. Эътиборлисит самарқандликлар бундан олдинги турда чемпионатдаги илк ғалабасини танътана қилганди. Иштаха овқат пайтида келади деганларидек, Даврон Файзиев шогирдлари сафарда ҳам юта олишларини исботлади.

Нукусда кечган “Орол” – “Норин” баҳси бироз шубҳа уйғотди. Негаки, аввалига ҳисобни меҳмонлар очди. Сўнгра мезбонлар 3та тўп киритиб, ҳисобда олдинга чиқиб олгач, иккинчи бўлим ўрталарида ҳаққулободликлар яна иккита тўп киритиб, ҳисобни тенглаштирди – 3:3. Шундан сўнг бошқа гол кузатилмади. Қолаверса ўйинда бирорта футболчи хатто сариқ карточка ҳам олмади...

Термиздаги “Алпомиш” ўйингоҳида ўтган турнинг марказий ўйинида ҳам томонлар дурангга имзо чекди. Гарчи “Сурхон” футболчилари тезкор гол киритиб, ҳисобни биринчи бўлиб очишган бўлсада, ўйин охирларида Хусниддин Алиқулов ҳисобни тенглаштириб, “Машъал”ни мағлубиятдан қутқариб қолди. Шу тариқа марказий учрашувда кучлар тенг келди.
Ўз уйида ҳар қандай рақибга жиддий ташвиш туғдира оладиган “Хоразм” бу турда “Истиқлол”ни қабул қилиб, ишончли тарзда ғалабага эришди. Фарғоналикларнинг тажрибали ҳимоячиси Иқбол Бобохонов аввалига кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборган бўлса, кейинчалик баҳснинг сўнгги дақиқасида Сардор Матмуротов “Истиқлол” дарвозасига иккинчи голни киритишга муваффақ бўлди.  
 
“Орол” – “Норин” - 3:3 (3:1).
 “Шўртан” – “Динамо” - 0:3 (0:1).
“Сурхон” – “Машъал” - 1:1 (1:0).
“Хоразм” – “Истиқлол” - 2:0 (0:0).

Турнинг энг тезкор голи ва бошқалар ҳақида
12-турнинг 4та ўйинида жами 13та гол қайд этилди. Бу ҳар бир ўйинга ўртача 3тадан гол демакдир.

Мезбон жамоалар киритган голлар сони 6тани ташкил этди. Меҳмонлар ҳисобига эса 7та гол ёзилди.

Учрашувларнинг биринчи бўлимида жами 6та гол қайд этилган бўлса, иккинчи таймда мухлислар яна 7та голга гувоҳ бўлди.
Энг кўп гол қайд этилган баҳс – “Орол” – “Норин” бўлди. Ҳар икки жамоа ҳам 3тадан гол киритди.

“Динамо” ва “Хоразм” жамоалари эса ушбу турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолишга эришди.

Турнинг энг тезкор голи 3-дақиқада киритилди. “Сурхон”нинг тажрибали футболчиси Сардор Эминов “Машъал” билан учрашувда биринчи бўлиб ҳисобни очишга эришди.
Аксинча турнинг энг сўнгги дақиқаларида киритилган голига Дамир Темиров муаллифлик қилди. “Шўртан” – “Динамо” учрашувининг 90+2-дақиқасида самарқандлик футболчи рақиб дарвозасига учинчи тўпни киритиб, ўйинга узил-кесил нуқта қўйди.

12-турда дублга эришган футболчилар 3тани ташкил этди. Азамат Бобожонов (“Орол”), “Санжар Баратов (“Норин”) ҳамда Далер Олмосжонов (“Динамо”) ушбу турда иккитадан тўп киритишга муваффақ бўлди. Эътиборлиси уларнинг жамоаси 12-турда мағлуб бўлмади.  

“А” гуруҳининг 12-турида бирорта ҳам пенальти қайд этилмади. Фақатгина 1та ўйинда автогол қайд этилди. “Хоразм” – “Истиқлол” ўйинида меҳмонлар ҳимоячиси Иқбол Бобохонов кутилмаганда ўз дарвозасига тўп киритиб юборди. Якунда унинг жамоаси сафарда мағлуб бўлди.  

12-турда кимлар гол урди?
1. Наврўз Алимов – “Орол”.
2. Азамат Бобожонов (2та) – “Орол”.
3. Санжар Баратов (2та) – “Норин”.
4. Далер Олмосжонов (2та) – “Динамо”.
5. Дамир Темиров – “Динамо”.
6. Сардор Эминов – “Сурхон”.
7. Хусниддин Алиқулов – “Машъал”.
8. Иқбол Бобохонов (автогол) – “Истиқлол”.
9. Сардор Матмуротов – “Хоразм”.
 
Сариқ карточка бўйича “Машъал” “пешқадам”!
12-тур ўйинларини бошқариб борган ҳакамлар жами 15та футболчини сариқ карточка билан сийлади.
Мезбон жамоаларнинг 9та ўйинчисига сариқ карточка кўрсатилган бўлса, меҳмонлардан эса 6та ўйинчи огоҳлантирилди.
“Орол” – “Норин” ўйинида бош ҳакам Олим Толибжонов чўнтагидан бирорта ҳам сариқ карточкани чиқармаганини аълоҳида эътироф этиш даркор.
Шунингдек ушбу турда сафарда йирик ҳисобда ғалаба қозонган “Динамо” жамоаси ҳам тартиб-интизом бўйича бошқаларга намуна бўлди.
“Машъал” футболчилари эса бу борада “пешқадамлик” қилди. “Газчилар” сафарда “Сурхон”га қарши баҳсда кўп вазиятларда асабларини жиловлай олмаган кўринади. Сабаби бош ҳакам Виктор Серазетдинов шу куни муборакликларнинг 6 нафар ўйинчисини сариқ карточка билан сийлади. Мезбонлардан эса 2та футболчини огоҳлантирди.

Томошабинлар ташрифи кимда қандай?
12-турнинг 4та ўйинига жами 6155та мухлис кирган. Ҳар бир ўйинга ўртача 1538 нафар томошабин демакдир.

Энг кўп ишқибоз ташриф буюрган ўйин – “Сурхон” – “Машъал” баҳси бўлди. Термиздаги “Алпомиш” номли стадионга турнинг марказий учрашувини кўриш учун 3702та мухлис кирган.

Аксинча Ғузорда кечган “Шўртан” – “Динамо” ўйинида турнинг энг кам ишқибозини кўриш мумкин эди. Мазкур учрашувга атига 653та ишқибоз кирган.  

“ОРОЛ” – “НОРИН” - 3:3 (3:1).
Нукус шаҳри. “Турон” стадиони. 825 томошабин.
 “ШЎРТАН” – “ДИНАМО” - 0:3 (0:1).
Ғузор шаҳри. “Ғузор” стадиони. 653 томошабин.
“СУРХОН” – “МАШЪАЛ” - 1:1 (1:0).
Термиз шаҳри. “Алпомиш” стадиони. 3702 томошабин.
“ХОРАЗМ” – “ИСТИҚЛОЛ” - 2:0 (0:0).
Урганч шаҳри. “Ёшлик” стадиони. 975 томошабин.

Навбатдаги турда учрашадилар
13-тур.
7 июнь (пайшанба)

«Машъал» - «Хоразм»
«Динамо»  - «Сурхон»
«Норин» - «Шўртан»
«АНДИЖОН» - «Орол»
«Истиқлол» дам олади


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика