Про лига-2021. Бугун янги мавсум старт олади

Narzulla Saydullayev
22 мар 2021, 10:11
Бугун 2021 йилги Про лига карвони йўлга чиқади.

Мавсумнинг илк учрашуви Фарғонада "Нефтчи" ва Тошкентнинг "Олимпик" клуби ўртасида кечади. Ўйин соат 18:00да бошланади.


Про лига. 1-тур
22 март, душанба
НЕФТЧИ – ОЛИМПИК
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов


Иккала жамоа сафида майдонга тушиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати:



Ўтган йилнинг 7 декабрь куни ЎФА Тартиб-интизом қўмитаси "Нефтчи" — "Турон" учрашуви бўйичa ўз қарорини чиқарган бўлиб,унга кўра, "Нефтчи" ПФЛ томонидан ўтказиладиган кейинги расмий уч уй учрашувларини мухлисларсиз ўтказиши белгилаб қўйилган.

"Нефтчи"нинг "Андижон"га қарши бўлиб ўтган плей-офф ўйинини инобатга олсак, "Нефтчи" — "Олимпик" ва "Нефтчи" — "Истиқлол" баҳслари томошабинларсиз ўтиши керак. Шўндан келиб чиқиб, мухлислар "Нефтчи"нинг юқорида айтиб ўтилган уй учрашувларини Футбол ТВ орқали соат 18:00 дан бошлаб жонли эфирда тамоша қилишлари мумкин.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia