UZ

Сўнгги янгиликлар

10:49ФИФА кунлари бошланди. Миллий жамоа Кувайт ва Уругвайга қарши. Қолган ёш тоифасидаги терма жамоаларимиз кимлар билан ўйнайди?  4 10:48Жеррард мураббийлик фаолиятини давом эттиришга яқин  0 10:24ОФК ЎФАни катта миқдорда жаримага тортди  23 10:23"Бавария" Англия терма жамоаси футболчиси билан музокараларни бошлади  1 09:56Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаваронинг тайинланиши ҳақида: "Ассоцация қандай мезонларга таянганини билмайман"  19 09:20Туркиялик футболчининг трансфер нархи 80 миллион евро этиб белгиланди  0 08:59ФИФА президенти яна бир бор Ўзбекистон ҳақида фикр билдирди  3 08:15"Челси" январда 50 миллион фунтлик трансферни амалга оширмоқчи  0 07:45Ўзбекистон МТЖ собиқ футболчиси Каннаварони терма жамоаси устози бўлгани ҳақида фикр билдирди  7 01:57"Интер" кетма-кет 5 та пенальти қайтарган дарвозабонни сотиб олмоқчи  1 01:18Левандовски билан можаро сабаб ишсиз қолган мутахассис Қозоғистон терма жамоасини бошқариши мумкин  6 00:49"Бавария" "Барселона", "Ливерпул" ва "Реал" қизиқаётган ҳимоячи билан боғланди  0 00:15Жейми Каррагер: "Ливерпуль" деярли баскетбол жамоасига айланиб қолди"  1 23:31УЕФА "Барселона" ва "Милан"га АҚШ ва Австралияда ўйин ўтказишга рухсат берди, лекин ташкилот миллий лигалар ўйинларини чет элда ўтказишни қўллаб-қувватламайди  1 22:31ФИФА президенти Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийини табриклади  42

Президент қарори ижроси: Янги футбол академиялари қай тартибда ташкил этилади? Янгиликлар

Президент қарори ижроси: Янги футбол академиялари қай тартибда ташкил этилади?

Теглар :  ЎФА
Футбол мухлисларимизга яхши маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли "Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорнинг бир қатор бандларида республикамизда футбол акадамеяларини ташкил этишга эътибор қаратилган бўлиб, шунга асосан ҳозирги кунда Ўзбекистон футбол Ассоциациясида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Қарорга кўра, ҳозирда юртимизда фаолият кўрсатиб келаётган Ихтисослаштирилган Футбол мактаб интернатлари тугатилиб, республика бўйича 14та Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ва 1та Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил этиш режага киритилган. ИФМИларни тугатишга асосий сабаб, ушбу спорт мактабларининг асосий вазифаси мамлакатимизга сара спортчиларни тайёрлаб бериш бўлишига қарамай, улар бугунги кунда умумий таълим мактабларига айланиб қолмоқда. Ўқишга келган болаларнинг спортга бўлган иштиёқ ва қизиқишлари, иқтидорлари ҳисобга олинмасдан пала-партишлик билан ўқишга қабул қилинган. Бунинг натижасида, спорт мактабларининг умумтаълим мактабларидан фарқи тобора йўқолиб бораётганди.

Шундан келиб чиққан ҳолда, болаларнинг футболга бўлган иштиёқини ошириш, профессионал футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига номзодларни етказиб бериш, ўзбек футболини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, ИФМИлар ўрнида республика бўйлаб вилоят марказлари, Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон Республикасида 1тадан марказлашган Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари ташкил қилинади. Шунингдек, Тошкент шаҳрида алоҳида Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ташкил қилиниб, вилоят ҳудудий футбол академияларининг саралаб олинган энг иқтидорли футболчилари ушбу академияда таҳсилни давом эттирадилар.

“Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига ёш спортчилар қатъий танлов асосида қабул қилинади. Танловнинг шаффофлигини таъминлаш мақсадида, қабул жараёнида Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ва ОАВ вакиллари иштирок этади. Ушбу академияларда мураббийлардан ташқари 4та селекционерлар штати ташкил қилинган бўлиб, ушбу селекционерлар бутун вилоят бўйлаб ёш ва иқтидорли болаларни топишга сафарбар қилинади.

Сўнгра ушбу ёш иқтидор эгалари ҳудудий футбол академияларига таклиф этилиб, йилига бир марта имтиҳонлардан ўтказилади. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган ёш футболчилар ҳудудий академияларда 7та, Республика академиясида 6та ёш тоифасига ажратилган ҳолда таълим олишни бошлайдилар. Ҳар бир ўқувчи учун академия ётоқхонасидан жой ва кунига 4 маҳал овқатланиш ташкил этилади. Ҳудудий футбол академияларининг ёш таснифи 11 ёшдан 17 ёшгача.

Республика футбол академиясининг ёш таснифи эса 13 дан 18 ёшгача этиб белгиланган. Ушбу ҳудудий футбол академияларида ўқиш бепул бўлиб, битирувчилар хоҳлаган спорт мактабларида мураббийлик қилиши ёки Ўзбекистон профессионал лигаси ва Про-лигада футболчилик фаолиятини олиб бориши мумкин. Битирувчиларга академиянинг махсус дипломи тақдим этилади” – дейди ЎФА мутахассиси Ўнгар Джалимов.

Таълим олувчиларнинг 7 хил ёш таснифига бўлинишига сабаб, болалар организми турли ёшда турли қийинчиликдаги жисмоний тайёргарликка мос бўлади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ушбу академиялардаги мутахассислар томонидан турли ёшлар билан ЎФА томонидан ишлаб чиқарилган махсус машқ дастурлари ва нормативларга асосан ёш футболчиларга сабоқ бериб борилади. Дарслар ва машғулотлар жараёнида дунёнинг футболи ривожланган мамлакатлари футбол академиялари ҳозирги пайтда фойдаланаётган усуллар қўлланилади.

Айниқса, машғулотлар ва назорат учрашувлари замонавий техник воситалар ёрдамиз ёзиб олиниб, академия тарбияланувчиларига намойиш қилинади ва уларнинг ҳаракатлари таҳлил қилиб борилади. Бундай жараён бугунги кунда профессионал футболчиларни тайёрлашда дунёнинг энг кучли футбол академияларида қўлланиб келинади.



Муҳтарам Президентимиз томонидан қабул қилинган мазкур қарорга асосан ташкил этилаётган ушбу футбол академиялари ўзбек футболининг ривожида ўзига хос ўрин тутиши шубҳасиз.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика