UZ

Сўнгги янгиликлар

02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   9 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  1 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  59 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  1 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  3 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  4 23:27Тимур Кападзе - Англияда. Мутахассис у ерда нима қилмоқда?  19 22:59Александр Хомяков: "Нимани режа қилган бўлсак, ҳаммаси ўхшади"  7 22:50Суперлига. "Навбаҳор" "Бухоро"га йирик ҳисобда ютқазди, "Қўқон-1912" эса "Хоразм" билан дуранг ўйнади  5 22:32Сергей Лушчан: "Ҳассага таянган кампир майдонга чиқса ҳам олтита гол урарди"  27 22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  1 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  24 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  81 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3

Превью. «Хотира-79» - «Зомин» Янгиликлар

Превью. «Хотира-79» - «Зомин»

Бугун Ўзбекистон профессионал футбол лигаси ПРО-лига, “Б” гуруҳи 11-тур ўйинлари бўлиб ўтади. Уйчи шаҳрининг “Хотира-79” жамоаси “Пахтакор” стадионида Зоминнинг “Зомин” жамоасини қабул қилади.

Жамоалар ўзаро саккизинчи бор тўқнаш келишмоқда. Жамоалар биринчи бор 2015 йилги Ўзбекистон Биринчилиги икинчи босқич баҳсларида тўқнаш келишган, ўшанда томонлар ўзаро дуранга имзо чекишган эди. Охирги бор ПРО-лига 8-тур учрашувида “Зомин” жамоаси "Зомин" Марказий стадионида рақиблар дарвозасига жавобсиз 8 бор тўп киритган эди. 

Ўшанда ПРО-лига тўпурари Достон Тошматов “Хотира-79” жамоаси дарвозасини 5 бор нишонга олган эди.

Ўтган 10 тур натижасига кўра мусобақа жадвалига кўра, “Б” гуруҳида “Хотира-79” жамоаси 7 очко билан 8-ўринда бораётган бўлса, “Зомин” жамоаси 19 очко билан 1-ўринда бормоқда.

Демак, бугунги учрашув мезмонлар олдинги учрашувдаги йирик мағлубиятни ўз мухлислари олдида ғалаба қозониб, реванш олишга ҳаракат қилса, мехмонлар “Б” гуруҳи пешқадамлигини сақлаб қолиш мақсадида фақат ғалаба учун майдонга тушишади. Ўйлаймизги “Пахтакор” стадионида бўлиб ўтадиган ўйин қизиқарли ва голларга бой учрашув бўлади деб умид қиламиз.

Иккала жамоага ҳам омад тилаймиз.
Имкониятлар: 40/20/40

ЎЗАРО УЧРАШУВ СТАТИСТИКАСИ
Голлар сони бўйича: “Зомин” жамоаси рақиблар дарвозасини 19 бор нишонга олиб, ўз дарвозасини “Хотира-79” жамоасидан 10 бор голдан сақлаб қола олмаган.
Ғалабалар сони бўйича: “Зомин” жамоасида 4 та, “Хотира-79” жамоаси эса 2 та ғалабалар мавжуд. Бир бор жамоалар дуранг қайд этишган.

ЎЗАРО УЧРАШУВЛАР
2015 ЙИЛ
ИККИНЧИ БОСҚИЧ
1-тур.12 август (чоршанба)    
«Хотира-79» (Уйчи) – «Зомин» (Зомин) - 1:1. 546 томошабин.
Ҳакамлар: 
О. Туйчибаев (Тошкент), Ш. Миржалалов (Тошкент), З. Эркинов (Тошкент), М. Нехочин.
Назоратчи: С. Зайлабидинов (Фарғона).
Голлар: Ш. Саидов (77) – Д. Тошматов (82, пенальти).
Огохлантиришлар: Б. Юлдошев (37), И. Абдуқодиров (52), С. Абдуллаев (82), Хамидов (84) – А. Мансуров (34).
Четлатиш: Д. Абдужаббаров (55), С. Абдуллаев («Хотира-79, 82).

16-тур. 7 ноябрь (шанба).    
«Зомин» (Зомин) – «Хотира-79» (Уйчи) – 3:0. 842 томошабин.
Ҳакамлар
: Д. Каримов (Тошкент), Д. Акмалов (Тошкент), Д. Убайдуллаев (Гулистан), Ш. Каюмов.
Назоратчи: Э. Мусаев (Самарқанд).
Голлар: Д. Тошматов (6, 73, пен.), Д. Марипов (20).
Огоҳлантиришлар: О. Мирзаев (45+2), С. Абдуллаев («Хотира-79», 63).
Четлатиш: А. Абдуқодиров («Хотира-79, 72).

2016 ЙИЛ
Биринчи давра
14-тур. 8 июнь (чоршанба).
«Зомин» (Зомин) – «Хотира-79» (Уйчи) – 0:2.


Иккинчи давра
«Хотира-79» (Уйчи) – «Зомин» (Зомин) – 1:2. 148 томошабин.
Ҳакамлар: 
Д. Каримов (Тошкент), С. Нишонбоев (Тошкент), Д. Абдураззоқов (Тошкент), М. Нехочин.
Назоратчи: М. Исмоилов (Тошкент).
Голлар: Ф. Шокиров (36) – Ш. Жониқулов (35), А. Аҳмедов (73).
Огоҳлантиришлар: Б. Маҳкамбоев (66), Ш. Абдураимов (иккиси ҳам - «Зомин», 75).

2017 ЙИЛ
7- тур. 1 май (душанба).
«Зомин» (Зомин) – «Хотира-79» (Уйчи) – 3:1. 3210 томошабин.
Ҳакамлар: 
Ш. Раджабов (Бухоро), Р. Копадзе (Фарғона), Ш. Агзамов (Фарғона), Ш. Каюмов.
Назоратчи: Э. Арипов (Фарғона).
Голлар: С. Абдуллаев (42), Д. Тошматов (89, пен.), Л. Файзуллаев (90+6) – Г. Джураев (60).
Огоҳлантиришлар: Ф. Дехқонов (38), Г. Джураев (барчаси «Хотира-79», 90+1).

29-тур. 3 октябрь (сешанба).
«Хотира-79» – «Зомин» – 5:2. 241 томошабин.
Ҳакамлар:
А.Эргашев (Тошкент), Н.Рўзимов (Тошкент), Н.Афиногенов (Тошкент), М.Маматхонов.
Назоратчи: Г.Каримов (Тошкент).
Голлар: Х.Йўлдошев (13, 47), Б.Мамажонов (66), Р.Аъзамов (84, 87) – Д.Тошматов (18), С.Абдуллаев (51).
Огоҳлантириш: Э.Каримов («Зомин», 76).

2018 ЙИЛ
8-тур. 10 май (пайшанба).
“B”гуруҳи
“Зомин” – “Хотира-79”  - 8:0. 1290 томошабин.
Ҳакамлар:
Шуҳрат Ражабов (Бухоро), Жалолиддин Нажмиддинов (Тошкент), Жамолиддин Хуснитдинов (Тошкент).
Голлар: Ш.Аббосов (6), Д.Тошматов (20, 40, 43, 50, 83), Б.Дўсмуродов (66), Э.Каримов (68).
Огоҳлантиришлар: Ш.Аббосов (61) – И.Садриддинов (65), Б.Мамажонов (67).
Назоратчи – Шуҳрат Эгамбердиев (Қарши)
Комиссар – Бахтиёр Намозов

11-тур. 24 май (пайшанба)
“В” гуруҳи
“Хотира-79” – “Зомин”, Уйчи шахри, “Пахтакор” стадиони.
Ҳакамлар:
А.Раҳимов, Д.Тиллоев, Х.Набиев.
Назоратчи: В.Нажафалиев.
Комиссар: А.Эргашев.

Акмал Рахматуллаев тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика