UZ

Сўнгги янгиликлар

15:28"Реал" собиқ футболчиси Гонконгга кўчиб ўтди  0 14:54АПЛ топ-клублари "Барселона" вундеркиндини сотиб олмоқчи  2 14:27Чемпионлар Лигаси 2026/27 йилги мавсум финали Мадридда ўтказилиши мумкин  3 14:05Суперлига. "Насаф" — "Бухоро" 5:0  0 13:57Тимур Кападзе: "Атрофдаги воқеалардан жуда чарчадим"  66 13:34Ямаль: "Олтин тўп"ларим кўп бўлишини орзу қиламан"  5 13:06Аёллар ОЧЛ гуруҳ босқичига қуръа ташланди: "Севинч" Эрон, Хитой ва Ҳиндистон жамоалари билан ўйнайди  3 12:49ЖЧ-2022 ярим финалчиси Ўзбекистон билан ўртоқлик ўйини ўтказмоқчи  11 12:20"Насаф" "Бухоро" дарвозасига 5 та тўп йўллаган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  1 11:55Аргентина ва Албания ирқчилик туфайли 6 хонали сондан иборат жаримага тортилди  3 11:19U-23 Осиё кубогига қуръа ташлаш санаси маълум  14 10:57"Реал" ва Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси фаолиятини Гонконг чемпионатида давом эттиради  0 10:30Португалия футболи юлдузлари "Шон-шараф" залига киритилди  1 10:04МЮнинг яна бир футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга яқин  2 09:38Опта ЕЧЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Локомотив"

Олий лиганинг 17-турида "Локомотив" Зоминда "Сўғдиёна" меҳмони бўлади.
«Сўғдиёна» – «Локомотив»
23 август. Зомин. “Зомин” стадиони. 17:15
Ҳакамлар
: Ҳ.Рўзиев, Т.Гайнулин, А.Усмонов, Н.Қосимов
Назоратчи: Р.Серазетдинов.

“Сўғдиёна” ва “Локомотив” олий лигада 13 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ушбу рақибни 9 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” 2 марта ғалабага эришган. Қолган 2та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 28та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари атига 8 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 29 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” ҳисобида 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда мезбонлар зафар қучишган. “Локо” сафида Иван Нагаев, Вячеслав Шевченко ва кичик Жасур Ҳасанов гол уришган. Жиззахликларнинг ягона голига Сухроб Бердиев муаллифлик қилган.

“Сўғдиёна” майдонида ўтган сўнгги беш учрашув:
20.09.2013 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4
23.05.2009 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 0:0
29.03.2008 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:0
15.10.2006 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:1
18.09.2005 «Сўғдиёна» - «Локомотив» 1:4

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз уйида “Локомотив”га қарши кечган 6та ўйиннинг иккитасида ғолиб бўлган. Икки бор дуранг қайд этилган ва икки бор “темирйўлчилар” сафардан ғалаба билан қайтишган. Охирги икки ўйинда “Сўғдиёна” ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика