UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17"Астон Вилла" клуб рекордини такрорлади  1 00:54"Аркадаг" кетма-кет учинчи марта Туркманистон Кубогини қўлга киритди  8 00:34Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод" ғалаба қозониб, 6-ўринга кўтарилди  0 00:23Нималар қиляпсан, "Астон Вилла"?! Эмери жамоаси "Челси" майдонида ҳам ғалабага эришди  25 00:11А Серия. "Пиза" - "Ювентус" баҳси асосий таркиблари маълум қилинди  0 23:59Витинья Гвардиола билан ишлашга қарши эмас  1 23:35FUTSAL AWARDS-2025: Йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:19Флориан Виртц илк голи ҳақида нималар деди?  0 22:55АПЛ. "Ливерпуль" - "Вулверхэмптон" учрашувидан кейинги фактлар  1 22:41"Нефтчи" Убайдуллаев билан икки йиллик шартнома имзолади  4 22:19Ўзбекистон U-21 ўртоқлик ўйинида Иордания U-23 билан дуранг ўйнади  0 22:00АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" кичик ҳисобда ғалабалар қайд этди  2 21:51Саудия Арабистони. 10 ўйинда 10 ғалаба: "Ал Насср" ўз майдонида "Ал Уҳдуд"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  9 21:33"Нефтчи" Эргашев, Сайфиев ва Алибоев билан шартномани узайтирди  4 21:2010 ўйинда 12 гол: Роналду яққол тўпурар  19

Превью. "Шўртан" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Локомотив"

Тошкентнинг "Локомотив" клуби бугун Ғузорда "Шўртан" меҳмони бўлади.

«Шўртан» (Ғузор) – «Локомотив» (Тошкент)
24 апрель 2016. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: И. Танташев (Бухоро), Р. Серазетдинов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Ш. Ражабов (Бухоро)
Назоратчи: Х. Мухторов (Самарқанд).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

“Шўртан” ва “Локомотив” олий лигада ўзаро 18 марта тўқнаш келишган. Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрсатмоқда. “Локо” 18та ўйиндан 8тасида ғалаба қозонган. 3та учрашувда дуранг натижаси қайд этилган. Ғузорликлар ҳисобида 7та ғалаба мавжуд. Тўплар нисбати ҳам  “Локомотив” фойдасига 34-18. Ўзаро ўинларда “Локомотив”  27 очони қўлга киритган бўлса, “Шўртан” 24 очкога эга бўлган.

“Локомотив”нинг “Шўртан” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Шўртан”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:0.

Ўтган мавсумда “Локомотив” иккала баҳсда ҳам йирик ҳисобда ғолиб чиққан. Ғузорда Темурхўжа Абдухолиқов, Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов ва Марат Бикмаев ўша баҳсда ўз номларини таблога ёздириб қўйишганди – 0:4. Тошкентда эса кичик Жасур Ҳасанов, Дилшод Раҳматуллаев, Тимур Кападзе ва Икром Алибоевнинг голларига “Шўртан” сафида Ғулом Ҳайдар Ғуломов жавоб берганди – 4:1.  

Ғузорда ўтган сўнгги беш учрашув:
20.06.2015 «Шўртан» - «Локомотив» 0:4
29.10.2013 «Шўртан» - «Локомотив» 0:4
17.03.2012 «Шўртан» - «Локомотив» 2:1
14.06.2010 «Шўртан» - «Локомотив» 3:2
23.08.2009 «Шўртан» - «Локомотив» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” Ғузорда уч бор ғалабага эришган. Бир марта дуранг қайд этилган, қолган 5та ўйинда “Шўртан” уч очкони Ғузорда олиб қолган. Охирги икки ўйинда “Локо” Ғузорда бир хил 4:0 ҳисобларида ғолиб бўлган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика