UZ

Сўнгги янгиликлар

08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  15 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  137 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0

Превью. "Шўртан" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Шўртан" - "Динамо"

Ғузорнинг "Шўртан" клуби 4-турни ўз майдонида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши ўтказади.
«Шўртан» (Ғузор) – «Динамо» (Самарқанд)  
11 апрель 2015. Ғузор. "Ғузор" стадиони. 16:30
Ҳакамлар:
Ш.Қосимов, Р.Фозилов, М.Мажидов, Ш.Қаюмов
Назоратчи: И.Нехочин

“Шўртан” ва “Динамо” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Динамо”нинг кичик устунлигини кўрсатмоқда. “Динамо” 8та ўйинда ғалаба қозонган, “Шўртан” ҳисобида эса 7та учрашувда зафар қучди, 3та ўйинда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати “Динамо” фойдасига 24:22 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “арслонлар” 27 очко тўплашган, “оқ бўрилар” эса 24та очкони қўлга киритишган.

“Динамо”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Шўртан”нинг ушбу рақиб устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:2 бўлиб турибди.

Ўтган йил “Шўртан” олий лигада ўйнамаган. Шу боис бу жамоалар ўртасидаги сўнгги баҳс 2013 йил бўлиб ўтган. Ўша йилнинг 12-турида Самарқандда кечган ўйинда майдон эгалари зафар қучишганди. Сирожиддин Сайфиевнинг иккита голига ғузорликлар Дилявер Абибуллаевнинг голи билан жавоб беришганди – 2:1. Ғузорда эса меҳмонлар вакили Сирожиддин Сайфиев ҳисобни очган, бунга иккинчи бўлимда Азиз Ғуломхўжаев жавоб берганди – 1:1.


Ғузорда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
10.08.2013 «Шўртан» - «Динамо» 1:1
21.09.2012 «Шўртан» - «Динамо» 1:0
22.04.2011 «Шўртан» - «Динамо» 2:0
10.04.2010 «Шўртан» - «Динамо» 2:0
17.10.2009 «Шўртан» - «Динамо» 3:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Ғузорда бўлиб ўтган ўйинларда “Динамо” фақат бир марта (2005 йил) ғолиб чиққан ва икки марта (2008 ва 2013 йиллар) дуранг қайд этган. Қолган олтита ўйинда “Шўртан” зафар қучган. Сўнгги тўртта ўйинда “Динамо” сафарда фақат битта гол урган.   
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика