UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  54 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  1 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  18 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  4 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  4 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  40 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Превью. Римликлар "Ювентус"ни тўхтата оладими? Янгиликлар

Превью. Римликлар "Ювентус"ни тўхтата оладими?

Италия Чемпионати 21-тур учрашувларига оид қизиқарли маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.

“Кьево” — “Фиорентина”

Бугун "Кьево" уйда "Фиорентина"ни қабул қилади. Доменико Ди Карло сеҳргар эмас. Унинг даврида мағлубиятлар сони кескин камайган бўлса-да, бутун бошли биринчи даврада ягона ғалаба мақтанарли натижа эмаслиги кундек аён. "Кьево"нинг ўйини у қадар кучаймагани — бу факт. Вальтер Бирса ҳам клубни тарк этди. Бундан ташқари, дисквалификация туфайли Маттия Бани ва Софиян Кляин бугунги баҳсни ўтказиб юборади. “Кьево” дуранг ўйнаши мумкинми?

Аслини олганда, "Фиорентина" ҳам дуранг натижага қарши эмас. ”Фиалкалар” жамоаси "Кальяри" ва "Торино" билан дуранг ўйнаганди. Улар А Сериядаги энг кўп дуранг натижа қайд этган жамоалар ҳисобланади: 20 тур давомида — 9та. Ўтган тур Пиоли шогидлари "Сампдория"га қарши баҳсда бир очкони илиб кетти. Учрашувнинг қўшимча вақтида ҳал қилувчи голни Херман Пеццелья урди. 2013 йил "Фиоертина" ва "Кьево" ўзаро 14та ўйин ўтказди ва “фиалкалар” 12 маротаба ғалаба қозонди.

“Аталанта” — “Рома”

А Сериянинг муваффақиятли жамоаларидан бири чемпионатнинг охирги 2та ўйинида 11та гол урди: "Сассуоло" (6:2) ва "Фрозиноне" (5:0). Урилган голларнинг 5таси Дуван Сапата, 3таси эса Йосип Иличичга тегишли. Гасперини шогирдлари кучли ўйинига яраша мукофот олиши керак.
Бугун "Рома"га қарши ўтадиган баҳс "Аталанта"нинг уйдаги бу йилдаги биринчи ўйини бўлади. Жамоа сўнгги учта учрашувни сафарда ўтказди. Мухлислар ҳам жамоасини анча соғиниб қолди. Клуб ишқибозларининг соғинчи Бергамо клубини руҳлантириши аниқ.

"Рома" "Аталанта"нинг Еврокубокдаги рақибидир.  Римликлар рақибларини икки очкога ортда қолдириб кетишмоқда. Эусебио Ди Франческонинг охирги ўйинлари омадли чиқди — 4 учрашувда 4та ғалаба. Бугун "Рома" Женгиз Ундернинг ёрдамисиз майдонга тушади. Ярим ҳимоячи жароҳати туфайли жамоанинг бир нечта ўйинини ўтказиб юборишга мажбур. "Аталанта"нинг эса футболчилари билан боғлиқ муаммоси йўқ. Эслатиб ўтамиз, Римда бўлиб ўтган биринчи давра учрашувида 3:3 ҳисобдаги дуранг натижа қайд этилганди.

“Торино” — “Интер”

"Торино" ва "Интер" иккинчи давра бошидан унчалик хурсанд эмасликлари турган гап. Сафарда Турин клуби "Рома"га (2:3) мағлуб бўлди, бироқ 2та гол уришга муваффақ бўлди. Миланликлар эса уйда "Сассуоло"га (0:0) битта ҳам ура олмади. Юқорида таъкидлаганимиздек, "Торино" А Серияда энг кўп дуранг ўйнайдиган жамоалардан бири саналади: 20 ўйинда 9 дуранг. Лекин уларнинг асосий қисмига сафарда эришган, уйда эса "буқалар" 9 учрашувда 1 маротаба дуранг ўйнаган эди.

Агар фақатгина натижаларни оладиган бўлсак, "Интер" ва Спаллеттининг "ишлари беш". Лекин уларга жиддий назар ташласак, "Интер"да муаммолар талайгина. Футболчилар ва жамоа ўз устида ишламаётгани кўпчиликнинг норозилига сабаб бўлмоқда. Туринда бўладиган учрашувдан яхши натижа кутиш қийин. Сабаби, Милан клуби билан "Торино" ўртасидаги мувозанат деярли бир хил. Сўнгги 5та сафардаги учрашувда “нерадзурри” 2марта ғалаба қозонганди.

“Лацио” — “Ювентус”

Қизиқ, "Лацио" чемпионат охиригача Италиянинг топ-клуби устидан ғалаба қозона оладими? Биринчи давра учрашувида бунинг уддасидан чиқа олмади. Иккинчи учрашув ҳам мағлубият билан якунланди ("Наполи" (1:2). Энди Симоне Индзаги шогирдларини "Ювентус" билан бўладиган баҳс кутиб турибди. Чемпионат етакчиси 20 турда бир маротаба ҳам енгилмагани ва 2 марта дуранг ўйнаганидан хабардорсиз. Шундай экан, "Лацио" бугун ғалаба қозониши учун имкони анча паст. "Зебралар"га қарши баҳсда мезбонлар ҳимояда муаммога дуч келишлари мумкин. Дисквалификация туфайли учрашувни Адам Марушич ва Франческо Ачерби ўтказиб юборади.

"Ювентус" Чемпионлар Лигаси плей-офф ўйинларига тайёргарлик кўриши мумкин. Макс Аллегри эса баъзи ўйинчиларга дам бериши зарур. Чунки "Ювентус" футболчилари орасида жиддий бўлмаса-да, жароҳат олганлар етарлича. Лекин улар орасида Криштиану Роналду бу рўйхатга кирмайди. У тинмасдан майдонга тушиб, тўп тепишга қодир. Эслатиб ўтамиз, "Ювентус"нинг Римга бўлган сўнгги 7та учрашуви ҳам ғалаба билан якунланди.

“Эмполи” — “Женоа”

Душанба куни 21-тур учрашвларига "Эмполи" ва "Женоа" ўртасидаги баҳс якун ясайди. Мезбонлар мавсумнинг биринчи қисмини кетма-кет 4та мағлубият билан ўтказди. Аммо ўртадаги кичик танаффус уларга фойда келтирди. Иккинчи давра учрашувида "Эмполи" сафарда "Кальяри" (2:2) билан дуранг ўйнади. Жамоа ютиши мумкин эди,  бироқ қўшимча вақтда тўп ўтказиб юборди. Лекин баҳсни яхши бошлаганди.

“Женоа”нинг ўзига хос жиҳатлари ҳали кўрингани йўқ. Чезаре Пранделли "грифонлар"ни кучли ўйинчиларга айлантиролмади. Улар ўтган ҳафта "Милан"га 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди. Бу ҳам етмаганидек, жамоа асосий тўпурари Кшиштоф Пентекдан ҳам айрилишди. Поляк учун яхшигина пулга эга бўлдилар. Лекин энди "Женоа"да ким голларга муаллифлик қилади? "Ювентус" ижарачиси Стефано Стурароми? Кулгили. Айнан ҳозир жамоанинг асосий тўпурари африкалик Кристиан Куаме ҳисобланади. У 20 ўйинда 3та гол урган эди.

Ўзаро сўнгги 4та ўйиннинг 3тасида "Женоа" рақибини мағлуб этди. Хўш, "грифонлар" Кшиштоф Пёнтексиз ҳам ғалаба қозона олармикан? Воқеалар ривожини кузатамиз.


Нозима Зарипова таржимаси

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика