UZ

Сўнгги янгиликлар

04:41Бундеслига. "Аугсбург" — "Айнтрахт" ўйинида дуранг, "Боруссия Дортмунд" бешта гол урилган ўйинда ғалаба қозонди, "Байер" дуранг ўйнади  0 04:23А Серия. "Интер" "Болонья"га мағлуб бўлди, "Милан" эса "Аталанта"га мағлуб бўлди  1 00:21Миржалол Қосимов: "Захирадан ўйинга қўшилган футболчилар ҳар доим ўйинни кучайтириши керак. Дориев яримта вазиятдан ҳам гол ура олди"  3 00:15Суперлига. Голларга бой ўтган баҳсда ОКМК ғалаба қозонди, "Динамо" эса қўшиб берилган дақиқаларда ғалабани илиб кетди  6 23:58Иван Бошкович: "Биз қандай ўйин намойиш этганимиз ҳеч кимга қизиқ эмас, муҳими натижа"  2 23:31РПЛ. ЦСКА ўз уйида "Крилья Советов"ни енга олмади, Файзуллаев захирадан майдонга тушди  6 23:02Вадим Абрамов: "Бундай кўп тўхталишлар мухлисларга ёқади деб ўйламайман"  15 22:51"Арсенал" бразилиялик ярим ҳимоячига қизиқиб қолди  1 22:24АПЛ. "Ливерпуль" Александер-Арнольднинг голи эвазига меҳмонда "Лестер"ни мағлуб этди  12 22:03U-17 Осиё кубоги. Ўзбекистон 9 киши қолиб чемпион бўлди  747 21:54Озарбайжон Премьер-лигаси. "Сумқайит" меҳмонда "Зира"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов гол урди!  2 21:22Айбек Нурбаев: "Футболчиларим билан фахрланаман"  0 21:05Григорий Колосовский: "Катта ҳудудий устунликка эга бўлдик"  1 20:58Симонс "Барса"да ўйнашни орзу қилади, аммо Хави ёзда катта эҳтимол билан АПЛга кетади. "Лейпциг" тахминан 75 млн евро олади  3 20:08Суперлига. 100 дақиқадан ошиқ давом этган ўйинда "Динамо" охирги паллада "Андижон"га гол уриб ғалаба қозонди  167

Превью. "Реал Мадрид" vs "Боруссия М" Янгиликлар

Превью. "Реал Мадрид" vs "Боруссия М"

Бугун яна бир ТОП ўйин бўлиши кутилмоқда.

Мадридда ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги тур доирасида "Реал" Германиянинг "Боруссия Менхенгладбах" жамоасини қабул қилади. Бу учрашувда мезбонларни фақатгина ғалаба қониқтиради, аммо меҳмонлар ҳам бўшашишларига имкон йўқ. 

Бизни муросасиз, қизиқарли ва умид қиламизки, голларга бой ўйин кутиб турибди. 

Гуруҳдаги вазият

Ушбу гуруҳ шубҳасиз ЕЧЛнинг бу мавсумида энг муросасиз ва оғир гуруҳи номига асосий номзодлардан. Бугун охирги тур ўйинлари бўлиб ўтади ва айни паллада 1-ўриндаги жамоа "Боруссия М" плей-оффсиз қолиб кетиши, охирги ўриндаги "Интер" бугун ғалаба қозонса, ҳеч қандай муаммосиз кейинги босқич йўлланмасига эга чиқиши мумкин. 

Қизиғи, дастлабки икки турдан сўнг бу икки жамоа ҳисобида (умумий ҳисобда) 3 очко бор эди. Бироқ кейин ҳар икки клуб ўзи учун қулай рақибларни икки мартадан таслим этишди – Гладбах учун "кончилар" шундай рақиб бўлган бўлса, "Реал" Антонио Конте шогирдларини хафа қилишди. 


"Реал Мадрид"

1. Зидан тақдирини ҳал қилувчи ўйин? "Мадрид"да ҳозир ҳаммаси "ёнмоқда". Таркибдаги йўқотишлар, Рамоснинг шартномаси, кутилмаган мағлубиятлар ва трансфер бозоридан тўхтовсиз янгиликларни кузатишга улгуриш қийин бўлиб қолмоқда. Шундай бўлса-да, айнан "қаймоқранглилар"нинг натижалари ва бош мураббий Зинедин Зиданнинг тақдири мухлислар аудиторияси эътиборини тортмоқда.

Бу мавсум пандемия сабаб шу қадар аввалгиларига ўхшамайдики, вазият тақозоси сабаб ижобий натижага эриша олмаётган клубларни осонгина танқид қилишимиз мумкин. "Реал" мавсумнинг ўтган қисмида ҳозирча ишончли ўйини билан мухлисларини хурсанд қила олмаяпти – жамоа уч марта қаторасига камида 2 ўйинлик ғалабасиз серияни қайд этди. "Қироллик клуби" мезбонда ҳам, меҳмонда ҳам мағлуб бўлди, камтар "Кадис" ва "Алавес"га ҳам, яқин ўтмишнинг топ жамоаси "Валенсия"га ҳам ютқазиб улгурди. Шундай бўлса ҳам, "Мадрид" Ла Лигада 4-ўринда бормоқда. Мавсум оғирлигини исботи сифатида "Барселона" 9-поғонада эканлигини келтириш кифоя назаримизда. Мессининг эҳтимолий кетиши, Леонинг кайфияти йўқлиги "кўк-анорранглилар" бу қадар пастлашига баҳона бўла олмайди.   


Бироқ пойтахтликларнинг омадсизлиги айниқса ЕЧЛда сезилмоқда, "Шахтер"дан икки мағлубият ва Германияда сўнгги сонияларда қўлга киритилган дуранг. Натижада бироз кулгили туюлса-да, "Реал Мадрид" Европа Лигасига йўл олиши мумкин. Ҳозирча бундай бўлмади ва катта эҳтимол бўлмайди ҳам, лекин одатда муддатидан аввал масалани ҳал этиб қўядиган гранднинг "кетмони учмаётгандек". Флорентино Перес ҳозирча кескин фикрлар билдирмаяпти, аммо бу қачонгача давом этаркан? ОАВ вакиллари бу узоққа чўзилмаслиги ва Зидан ишини Маурисио Почеттино диққат билан кузатаётгани ҳақида бонг урмоқда. 

"Мадрид"нинг чинакам мухлислари яхши билишади Зидан нисбатан кучсиз жамоаларга қарши ўйинда очко йўқотиб қўйиши мумкин, лекин топ рақибларга қарши ўйинга кутилмаган режалар тайёрлай билади. Омадсиз дейилаётган мавсумда ҳам "Реал" Класикода ғолиб бўлди, "Интер"ни икки марта ютди ва охирги турда "Севилья"ни енгди. Энди эса Гладбах билан беллашув.

2. "Реал" етакчилари қайтмоқда. Бир ҳафта аввал "Шахтер"га қарши ўйинда Зидан қўл остидаги таркиб оптимал кўринишда эмасди. Марказда тажрибали Модрич ва Кроос жуфтлиги қолган топ футболчиларнинг йўқлигини ёпиб кетишга кифоя қилмади. Охирги ўйинларда "Мадрид"га айниқса ҳимояда ишончли ўйин етишмаяпти.

"Шахтер"га қарши ҳимояда сардор Серхио Рамос ёрдам беролмаганди. Серхионинг нафақат ўзи ишончли ўйин кўрсатиши балки шерикларини руҳан қўллаб-қувватлашига алоҳида таъриф шарт эмасдек. Қўшимчасига таняч зонасида ҳимоячиларга катта ёрдам берадиган Каземиро ҳам ўша куни ўйинни четдан томоша қилган. Федерико Вальверде – прессинг уюштиришда ва ҳужумни ташкиллаштиришда ўта муҳим футболчига айланиб улгурган йигит.

Рамос ва Каземиро бугун асосий таркибга қайтса керак. Вальверде эса ҳали тўлиқ тайёр эмас. Шунингдек, Зидан қўл остида алмаштирилмайдиган Карим Бенземадан ташқари ҳужумчи қолмади. Куни-кеча сербиялик Лука Йович ҳам жароҳат олди. Лекин ўнг қанот ҳимоячиси Дани Карвахаль сафга қайтишга жуда яқин. 


"Боруссия М"

1. Сўнгги паллада Гладбах ҳамма ишни дабдала қилиб қўймасмикан? Менхенгладбахнинг "Боруссия"си узоқ йиллардан буён ўтган асрдаги салобатини бўлмаса-да, яна ТОП даражага қайтишга ва Германиянинг ўзида дортмундлик "адаши" соясидан чиқишга ҳаракат қилади. Ақлли бошқарувчи охирги ўн йилликда жамоа сезиларли ўсишга эришишида муҳим роль ўйнади, лекин ҳар сафар лойиҳани муваффақиятли якунлаш учун нимадир етишмай қолаверади – баъзан молиявий муаммолар, баъзан маҳоратли футболчилар етишмаслиги.

Гладбах жон деб учинчи ёки тўртинчи ўриндан ЕЧЛга йўлланма оларди, лекин плей-офф орзулигича қолиб кетаётганди. Ҳозир эса бир қадам қолди ва барчаси немисларнинг ўз қўлида. Жамоа чиндан чиройли футбол намойиш қилмоқда, лекин доим ҳам керакли натижа қайд этолмаяпти – мавсумда 16 ўйинда бор йўғи 7 ғалаба.

Эътиборлиси, фақат бир марта Дортмундга яққол мағлуб бўлишди, қолганларида бироз омад етишмаган десак, муболаға бўлмайди. Уйда "Реал" билан ўйинда тайёр ғалабани қўлдан чиқаришди, "Интер" билан ҳар икки сафар ҳисобда олдинда бораётганди, чемпионатда эса "Байер"дан учралган мағлубият (3:4) ва "Аугсбург" ва "Фрайбург" билан аламли дуранглар. Гладбах жуда кўп мажбурий бўлмаган хатоларга йўл қўймоқда ва бу муаммони ҳозир, бугун, Мадридда ҳал қилиш зарур.

2. Флориан Нойхаус – Розе жамоасининг асосий қахрамони. Меҳмонлар Мадридга деярли тўлиқ куч билан келишмоқда. Фақат икки муҳим футболчи бўлмайди – чап қанот ҳимоячиси Рами Бенсебаини ва хавбек Йонас Хофманн. Уларнинг биринчисини тезлигига қарамай, алмаштириш имкони мавжуд, бироқ иккинчисини алиштириш жуда мураккаб – Хофманн жамоада ҳал қилувчи паслар, зарбалар ва дриблинг бўйича етакчилардан бири эди. 

Муҳим паллада уни йўқотиш ёқимсиз, лекин Марко Розе ихтиёрида Флориан Нойхаус бор. У ўз тенгқурлари ичида қитъанинг энг яхшиларидан бири сифатида қаралмоқда ва топ жамоалар эътиборини тортди. Флориан тўп билан кўп муомалада бўлиб, ўйин боришини бошқармоқда. 


Таркиб ва тактик схема 

Тахминий таркиблар


Футболчилар сафга қайтиши натижасида Зинедин Зиданда танлаш имконияти пайдо бўлмоқда. Катта эҳтимол у 4-3-3 тактик схемасига қайтса керак. Асосий таркибда Карвахаль туша олмаслиги ҳақиқатга яқинроқ ва шу жиҳатни инобатга олиб, ўнг қанот ҳимоясида Лукас Васкес ўйинни бошласа керак. Серхио Рамос эса таркибга қайтади ва Варан билан жуфтликда ҳимоя марказидан жой эгаллайди. Таянч зонасида сариқ карточка олса, кейинги учрашувни ўтказиб юбориш хавфи бўлса-да, Казамерони кутиш ўринли. Шунингдек, Модрич ва Крооссиз ҳам иш битмаса керак. Олдинда Бенземага қанотдан Марко Асенсио ва Винисиус ёрдамлашади.

Хофманнинг жароҳатидан кейин Марко Розе кўпроқ 4-2-3-1 тактикасидан фойдаланмоқда. Ҳимояда пас ўйнашни қойиллатадиган Нико Эльведининг бу ўйинда иштирок эта олиши катта сўроқ остида қолмоқда. Шундай бўлса-да, аксарият нашрлар швейцарияликни асосий таркибда тушишини тахмин қилишмоқда. Чап қанотда тажрибали Оскар Вендт. Таянч зонасида одатга кўра Нойхаус ва Кристоф Крамер тандеми. Ҳужумда ҳам ўрганиб улгурганимиз – Штиндль форвард Плеанинг ортида, қанотларда эса Лазаро ва Тюрам ҳаракат қиладилар.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика