Превью. "Қўқон-1912" - "Шўртан"
16 май 2015 10:01
Янгиликлар
Превью. "Қўқон-1912" - "Шўртан"
Олий Лига 9-тур доирасида "Қўқон-1912" жамоаси ўз уйида "Шўртан"ни қабул қилади.
Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ушбу жамоалар ҳали бирор маротаба тўқнаш келишмаган.
«Қўқон-1912» (Қўқон) - «Шўртан» (Ғузор)
16 май, 2015 йил. Қўқон. 17:00.
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), Ш. Қаюмов (Жиззах)
Назоратчи: В. Валицкий (Тошкент).
“Қўқон-1912” ҳамда “Шўртан” клублари олий лигада бугунга қадар умуман тўқнаш келишмаган. Сабаби қўқонликлар олий лигада охирги марта 2003 йилги мавсумда иштирок этишган. “Шўртан” эса элитада 2005 йилдан қатнашишни бошлаган. Иккала жамоа ҳам ўтган йил биринчи лигадан олий лигага чиқишди.
“Қўқон-1912” бу мавсумда 7та ўйинда қатнашди. 2 марта рақибни мағлуб этди ва 1 бор дуранг ўйнади. Қолган 4та учрашувда ютқазиб қўйди. 7 очко билан мусобақа жадвалининг 11-поғонасида бормоқда. Жамоа ўз майдонидаги икки учрашувда ютқазмаган (1 ғалаба ва 1 дуранг).
“Шўртан” 8та учрашувда 2та ғалаба, 2та дуранг ва 2та мағлубият қайд этди. Ғузорликлар 8 очко билан мусобақа жадвалининг 9-поғонасида боришмоқда. Мухтор Қурбонов жамоаси бунга қадар сафарда 3та ўйин ўтказишди ва умуман ғолиб бўла олишмади (2 дуранг ва 1 мағлубият).
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Фикрлар