Превью. "Қўқон-1912" - "Қизилқум"
24 апр 2016 09:15
Янгиликлар
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Қизилқум» (Навоий)
24 апрель 2016. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:30
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), Д. Акмалов (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: В. Леткин.
“Қўқон-1912” ҳамда “Қизилқум” олий лигада 8 бора тўқнаш келишган. Шулардан 6тасида навоийликлар ғолиб бўлишган. “Қўқон-1912” ҳозирга қадар бу рақибни икки марта мағлуб этган. Ушбу жамоалар ўртасидаги баҳсда умуман дуранг қайд этилмаган. Тўплар нисбати “Қизилқум” фойдасига 21:9 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 18, “Қўқон-1912” эса 6 очкони қўлга киритган.
“Қўқон-1912”нинг “Қизилқум” устидан қозонган йирик ғалабаси – 2:1га тенг. “Қўқон”нинг ягона ва йирик натижаси – 2:1.
Бир йил олдин дастлабки даврада Навоийда кечган учрашувда қўқонликлар ҳужумчиси Носир Отақўзиев ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда Баҳриддин Ваҳобов (иккита) ҳамда Вячеслав Шевченконинг голлари “Қизилқум”га иродали ғалабани тақдим этганди – 3:1. Водийдаги ўйинда Носир Отақўзиев томонидан урилган ягона гол “Қўқон-1912”га уч очко келтирганди – 1:0.
Қўқонда ўтган барча учрашувлар:
25.09.2015 «Қўқон-1912» - «Қизилқум» 1:0
19.04.2003 «Қўқон-1912» - «Қизилқум» 1:3
30.11.2002 «Қўқон-1912» - «Қизилқум» 2:1
02.11.2000 «Қўқон-1912» - «Қизилқум» 1:3
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қўқон-1912” ўз майдонида бўлиб ўтган 4 ўйиннинг иккитасида ғалаба қозонган. Навоий клуби сафарда икки марта муваффақият қозонган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар