UZ

Сўнгги янгиликлар

08:37Финалга чиққан “Челси“ клублар ўртасидаги ЖЧдан қанча ишлаб олди?  1 08:05“Сўғдиёна“ икки нафар легионери билан хайрлашди  0 07:37“Реал Мадрид“ самолёти бўрон туфайли Нюаркка аэропортига узоқ вақт қўнолмади  1 02:04"Челси" клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати финалида!  21 00:55Карло Анчелоттининг ўғли Бразилия клуби бош мураббийи бўлди  7 00:35Уэсли Фофана "Челси"да қолади  1 00:05"Тоттенхэм" Япония миллий терма жамоаси ҳимоячисининг трансферини эълон қилди  1 23:34"Милан" ва А Сериясининг бошқа етакчи клублари Хейлундга қизиқиб қолишди  0 23:05Жота билан собир бўлган ҳалокатнинг сабаблари бўйича экспертиза хулосаси маълум бўлди  14 22:40"Реал" "Бенфика" ҳимоячиси билан келишиб олди, клубни рози қилиш қолди  3 22:15"Рома" янги мавсум учун уй либосини тақдим этди  3 21:45ПСЖнинг икки футболчиси учун Клублар ўртасидаги ЖЧ якунланди. Хайсен эса...  13 21:25Расман: "Банияс" Акмал Мозговойни ўз футболчиси сифатида таништирди  9 21:00Championat.asia ҳамда Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасининг ўтган ойдаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади  5 20:22Тиаго Силва: "Челси" ва ПСЖдан чексиз миннатдорман"  12

Превью. “Қўқон-1912” - “Оқ-тепа” Янгиликлар

Превью. “Қўқон-1912” - “Оқ-тепа”

Эртага “Оқ-тепа” Ўзбекистон Биринчилигининг қолдирилган учрашувида “Қўқон-1912” меҳмони бўлади.
“Оқ-тепа” шу кунга қадар “Қўқон-1912” жамоаси билан Ўзбекистон биринчилиги баҳсларида етти марта тўқнаш келган. Учрашувларнинг барчасида майдон эгалари ғалаба нашидасини сурган. 2006 йилги мавсумнинг 14-туридан ўрин олган беллашувда “Оқ-тепа” меҳмонларни 2:1 ҳисобида мағлуб этган. Дастлаб Ниёзалиев 6-дақиқада ҳисобни очган бўлса, орадан етти ҳақида ўтиб, Иноғомов ўртадаги вазиятни тенглаштирган. Лекин жамоамизнинг энг содиқ ўйинчиси Зокир Мирзааҳмедов 86-дақиқада ғалаба келтирувни голнинг муаллифига айланган. Ўша мавсумдаги иккинчи ўйинда “Қўқон-1912” жамоамиздан ўзига хос “реванш” олишнинг уддасидан чиққан эди – 3:1.

2012 йилги баҳсларда ҳам томонлар биттадан ғалабага эришишди. Биринчи даврада Қўқонда меҳмон бўлиб йирик ҳисобда ютқазиб қўйган бўлсак, жавоб ўйинида яна Зокир Мирзааҳмедов “Қўқон-1912”нинг “кушандасига” айланди ва “Оқ-тепа”га уч очко тақдим қилган голга муаллифлик қилди.

Ўтган йилги беллашувлар голларга бой тарзда кечган. Тошкентда футболчиларимиз иродали ғалабага эришган бўлса, меҳмонда йирик ҳисобда ютқазиб қўйишган. Ўз олдига олий лигага чиқиш вазифасини қўйган икки жамоа ўртасидаги бу йилги биринчи баҳс ҳам қизиқарли ўтди. “Оқ-тепа” стадионида кечган беллашувда дастлаб меҳмонлар ҳисобни очишганди, аммо ўз иродаларини намойиш қилган футболчиларимиз якунда ғалаба нашидасини суришди – 2:1.

ЎЗАРО ЎЙИНЛАР
2006 ЙИЛ
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” - 2:1 (1:1)
19 июнь. 14-тур. 500 томошабин.
Бош ҳакам:
Вилоят Нажафалиев (Тошкент).
Голлар: Алишер Ниёзалиев, 6 - 1:0. Раҳмат Иноғомов, 13 - 1:1. Зокир Мирзааҳмедов, 86 - 2:1.

“ҚЎҚОН-1912” – “ОҚ-ТЕПА” - 3:1 (2:0)
28 август. 25-тур. 1500 томошабин.
Бош ҳакам:
Али Маражабов (Андижон).
Голлар: Ҳаёт Сиддиқов, 26 - 1:0. Ориф Мамажонов, 30 - 2:0. Баҳодир Акрамов, 62 - 3:0. Даврон Назархонов, 74 - 3:1.

2012 ЙИЛ
“ҚЎҚОН-1912” – “ОҚ-ТЕПА” – 4:0 (2:0)
2 май. 8-тур. 4511 томошабин.
Бош ҳакам:
Бахтиёр Йўлчараев (Гулистон).
Голлар: Азиз Тўхтабоев, 5 – 1:0. Музаффар Қирғизов, 13 – 2:0. Андрей Бакланов, 60-пенальтидан – 3:0. Раҳмат Мелибоев, 78 – 4:0.

“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 1:0 (1:0)
7 июнь. 15-тур. 321 томошабин
Бош ҳакам
: Мурод Муҳаммедов (Тошкент вилояти).
Гол: Зокир Мирзааҳмедов, 18-пенальтидан – 1:0.

2013 ЙИЛ
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 3:2 (0:2)
12 апрель. 3-тур. 183 томошабин.
Бош ҳакам
: Шуҳрат Бозоров (Наманган).
Голлар: Искандар Алимбоев, 31 – 0:1. Баҳодир Акрамов, 34 – 0:2. Вадим Ничунаев, 70 – 1:2. Хушнуд Маматов, 80 – 2:2. Хушнуд Маматов, 90+1 – 3:2.

20-тур. 30 июнь (якшанба)
“ҚЎҚОН-1912” – “ОҚ-ТЕПА” – 4:1 (3:1)
30 июн. 20-тур. 4916 томошабин.
Бош ҳакам:
Акмал Раҳимов (Андижон).
Голлар: Хислат Усмонов, 5 – 0:1. Азиз Мадалиев, 16-пенальтидан – 1:1. Азиз Тўхтабоев, 26 – 2:1. Р.Абдуҳамидов, 35 – 3:1. Иcкандар Алимбаев, 66 – 4:1.

2014 ЙИЛ
Ўзбекистон Биринчилиги. 9-тур
“ОҚ-ТЕПА” – “ҚЎҚОН-1912” – 2:1 (0:0)
15 май. Тошкент. “Оқ-тепа” стадиони.
Бош ҳакам:
Вадим Агишев (Тошкент).
Қанот ҳакамлари: Акбар Пўлатов (Тошкент), Равшан Маҳмудов (Тошкент вилояти).
Захира ҳаками: Анатолий Рубаков (Тошкент).
Назоратчи: Шамил Жумаев (Қарши).
“Оқ-тепа”: Асилбек Омонов, Дониёр Усмонов, Темур Турдиев, Нодир Тешабоев, Алишер Шоғуломов (Шоҳруҳ Пирназаров, 90+3), Никита Павленко, Хуршид Йўлдошев Набижонович, Хуршид Йўлдошев Хуррамович (Сергей Рекун, 51), Зафар Қорақулов, Саиджон Топилов, Сергей Прохоров.
“Қўқон-1912”: Андрей Бакланов, Азиз Мадалиев, Хуршид Узоқбоев, Баҳодир Акрамов, Нодир Қўзибоев (Отабек Ҳайдаров, 64), Абдуллажон Мирзаев, Умиджон Қодиров, Маъруф Зокиржонов, Азиз Тўхтабоев (Раҳматулло Мелибоев, 90), Рустам Ашурматов, Жалил Кимсанов.
Голлар: Умиджон Қодиров, 59 – 0:1. Сергей Рекун, 73 – 1:1. Никита Павленко, 90 – 2:1.
Огоҳлантиришлар: Жалил Кимсанов, 28. Темур Турдиев, 38. Хуршид Узоқбоев, 41. Дониёр Усмонов, 85. Нодир Тешабоев, 87.
Четлатиш: Хуршид Узоқбоев, 81.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика