UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35Беллингем ва Камавинга "Реал"нинг ЕЧЛ учун қайдномасига киритилган ҳамда "Қайрат"га қарши ўйнаши мумкин  0 13:08Гвардиола мураббий сифатида топ-лигалардаги 600-ўйинида қатнашди. Ғалабалар фоизи сизни ҳайратда қолдиради  3 12:40"Насаф"нинг халқаро майдондаги мағлубиятли серияси давом этмоқда  6 12:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли"нинг мағлубиятсиз серияси 19 та ўйинга етди  0 11:56"Насаф"нинг асосий ҳимоячиси "Ал Ҳилол"га қарши ўйнай олмайди  4 11:38Гол ўтказмаган посбон, "Нефтчи"ни ютган мураббий ва 30 ёшли легионер — Суперлигада 21-турнинг энг яхшилари​  3 11:20Дориев, Норчаев, Яшин, Йўлдошев ва бошқалар... Суперлига 21-тур рамзий терма жамоаси  1 11:04Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиёнинг номдор жамоасига қарши баҳс олиб боради  0 10:38Жаҳон чемпиони 31 ёшида фаолиятини якунлади  4 10:12Goal АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши ҳужумчисини эълон қилди  9 09:45Sofascore. Алиқулов энг яхшиларидан бири бўлди  1 09:18Сентябр-октябрь ойидаги ФИФА кунларига ўзгартириш киритилди. Қарор келаси йилдан кучга киради   2 08:51Ҳусанов рамзий термадан жой олди  7 08:23Пролига. Бугун турнинг марказий учрашуви бўлиб ўтади  0 07:55"Ал Аҳли" бош мураббийи: Биринчи бўлимда яхши ўйнашимизга тўсқинлик қилган сабаблар кўп"   12

Превью. "Қўқон-1912" - "Локомотив" Янгиликлар

Превью. "Қўқон-1912" - "Локомотив"

Олий лиганинг 25-турида Тошкентнинг "Локомотив" клуби Қўқонда "Қўқон-1912" меҳмони бўлади.

«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Локомотив» (Тошкент)
16 октябрь 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Ш. Жумаев (Қарши).
 
“Локомотив” ва “Қўқон-1912” клублари бундан олдин олий лигада фақат бир марта тўқнаш келишган. Ушбу ўйин 2015 йилнинг биринчи даврасида бўлиб ўтган. Тошкентдаги “Локомотив” стадионида бўлиб ўтган учрашувда Темурхўжа Абдухолиқовнинг урган ягона голи ҳал қилганди – 1:0. Таъкидлаш лозимки, ўша гол урилишидан олдин Абдухолиқов пенальтидан тўп кирита олмаганди, қайтган тўпни даровзага йўллаганди.

“Қўқон-1912” бу мавсумда ўз майдонида 12та ўйинда майдонга тушди. Беш марта ғалаба қозонди, икки бор дуранг ўйнади ва қолган 5та ўйинда рақибларга имконият бой берилди. “Локомотив” сафардаги 12та ўйиннинг 8тасида зафар қучди 2 бор дуранг қайд этди ва 2 бор ютқазиб қўйди.

“Локомотив” ушбу ўйиндан олдин 58 очко билан мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда. Жамоа 18 бор ғолиб бўлган, 4 марта дуранг ўйнаган ва 2 бор мағлуб бўлган. 52та гол уриб, 17та тўп ўтказиб юборган.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика