UZ

Сўнгги янгиликлар

17:30"Сен буни ўқийсан". Жотанинг энг яқин дўсти ҳалок бўлган футболчига мактуб ёзди  1 16:40"Интер" ва "Галатасарой" Чалханоглу трансфери бўйича музокараларни бошлади  0 16:10Ўзини тополмаган ўнлик: Биринчи давранинг омадсиз трансферлари   6 15:51Расман: Кайл Уокер янги клубга ўтди  0 15:16Дюмфрис Англия топ клубига ўтиши мумкин  0 14:41Жота ва гуллар  7 13:46"Арсенал" баскетболчи учун 80 миллион евро тайёрламоқда   2 13:08Нико Уильямснинг товон пули миқдори маълум бўлди  10 12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  10 12:00Лунин қарор қилди  2 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  10 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  12 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2

Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Нефтчи"

Навоийнинг "Қизилқум" клуби ўз мухлислари қаршисида "Нефтчи" билан беллашади.
«Қизилқум» (Навоий) – «Нефтчи» (Фарғона)
1 июль 2015. Навоий. “Ёшлар” стадиони. 19:30
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), Т. Гайнулин (Тошкент), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Қизилқум” ва “Нефтчи” олий лигада 30 марта ўзаро ўйнашган. Натижалар “Нефтчи”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Фарғоналиклар 18та ўйинда ғолиб бўлишган, “Қизилқум” 8 марта водий клубини таслим қилган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида ҳам катта устунлик “Нефтчи” томонида - 53:29. Ўзаро ўйинларда “Нефтчи” 58 очкога эга бўлган бўлса, “Қизилқум” 28 очкони қўлга киритган.

“Қизилқум”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:1га тенг. “Нефтчи”нинг энг йирик ғалабаси эса 5:0.

2014 йил дастлабки даврадаги Фарғонада баҳсда томонлар дуранг ўйнашган. Ўша ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилганди. Навоийда эса майдон эгалари Георгий Квесиешвили ҳамда Жамшид Шохназаровнинг киритган тўплари эвазига зафар қучишганди – 2:0.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
22.08.2014 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:0
04.05.2013 «Қизилқум» - «Нефтчи» 3:1
13.05.2012 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1
06.08.2011 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1
17.04.2010 «Қизилқум» - «Нефтчи» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган 15та ўйиннинг 8тасида мезбонлар 3 очкога эга чиқишган. Икки марта “Нефтчи” сафарда дурангга эришган. Фарғона клуби 9 бор сафардан ғалаба билан қайтган. Охирги олти ўйинда “Қизилқум” ўз уйида фақат ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика