UZ

Сўнгги янгиликлар

11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  1 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  1 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  0 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  7 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24 04:24АПЛ. "Эвертон" ва "Арсенал" ўртасидаги ўйин тақдирини пенальтидан урилган гол ҳал қилди  6 04:20А Серия. "Ювентус" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда учта гол урилди  7 00:40АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Тоттенхэм"ни мағлуб этди, лондонликлар 33-дақиқадан бир киши кам бўлиб ўйнашди  21 00:15Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" Истанбулда "Бешиктош"га мағлуб бўлди, Алиқулов захирада қолдирилди  0

Превью. "Қизилқум" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Навбаҳор"

"Баркамол авлод" мусобақалари туфайли "Навбаҳор" - "Қизилқум" учрашуви Навоийга кўчирилди.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «НАВБАҲОР»
1 июнь. Навоий. "Ёшлар" спорт мажмуаси. 19:00
Ҳакамлар
: И.Танташев, Р.Серазетдинов, Р.Шояҳметов, А.Раҳимов
Назоратчи: А.Попов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 28 бор кесишган. Устунлик “Навбаҳор” томонида. 10та ўйинда наманганликларнинг қўли баланд келган бўлса, 7та учрашувда “Қизилқум” ғолиб бўлган. 11та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Навбаҳор” фойдасига. “Лочинлар” шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 36та гол киритиб ўз дарвозаларидан 27 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Навбаҳор” 41 очкони, “Қизилқум” эса 32 очкони қўлга киритган.

“Навбаҳор” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги наманганликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги ушбу рақиб устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Ўтган мавсумда “Навбаҳор” ҳар икки сафар 1:0 ҳисобида зафар қучган. Зарафшондаги илк баҳсда Рўзим Аҳмедов гол урган бўлса (0:1), Косонсойдаги беллашувда Ботирбек Тўрабоев ўз номини таблога ёздириб қўйган – 1:0.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
14.04.2013 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 0:1
21.11.2012 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:1
16.04.2011 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 0:0
08.05.2010 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:0
23.05.2009 «Қизилқум» - «Навбаҳор» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар ўртасидаги “Қизилқум” майдонида ўтган ўйинларда 5 марта дуранг қайд этилган. 5 марта “Қизилқум”, 4 марта “Навбаҳор” ғалаба қозонган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика