UZ

Сўнгги янгиликлар

00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  1 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  20 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14 18:44Рабьо "Милан"га ўтмоқчи эмас  0 18:17Расман: "Реал" ҳужумкор ярим ҳимоячи трансферини эълон қилди  33

Превью. "Қизилқум" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" - "Металлург"

Рустам Мирсодиқов бошчилигидаги "Металлург" клуби Навоийда Юрий Лукин устозлик қилаётган "Қизилқум" меҳмони бўлади.
«ҚИЗИЛҚУМ» - «МЕТАЛЛУРГ»
2 ноябрь 2014. Навоий. “Ёшлик” стадиони. 15:00
Ҳакамлар
: М. Исмоилов (Тошкент), М. Саидкасимов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), И. Иброҳимов (Нукус)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 29 бор кесишган. Устунлик “Қизилқум” томонида. 14та ўйинда “Қизилқум”нинг қўли баланд келган бўлса, 8та учрашувда “Металлург” ғолиб чиққан. Яна 7та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати эса “Қизилқум” фойдасига. Навоийликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 43та гол киритиб ўз дарвозаларидан 32 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “Қизилқум” 49 очкони, “Металлург” эса 31 очкони қўлга киритган.

“Металлург” олий лигада “Қизилқум” устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги бекободликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 5:0га тенг.

Биринчи даврада Бекободда бўлиб ўтган баҳсда дуранг қайд этилган. Иккинчи бўлим бошида Дилмурод Каримов меҳмонлар дарвозасини ишғол қилганди. Баҳс тугашига 7 дақиқа қолганида Владимир Шишелов якуний натижани ўрнатганди – 1:1.

“Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
21.09.2013 «Қизилқум» - «Металлург» 1:0
27.10.2012 «Қизилқум» - «Металлург» 0:0
17.09.2011 «Қизилқум» - «Металлург» 2:1
13.03.2010 «Қизилқум» - «Металлург» 0:1
23.08.2009 «Қизилқум» - «Металлург» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Қизилқум” майдонида бўлиб ўтган ўйинларда 10 марта мезбонлар ғалаба қозонган. 2та учрашув дуранг қайд этилган. Яна 2та ўйинда “Металлург” сафарда зафар қучган. Сўнгги уч ўйинда “Металлург” сафарда ғалаба қозона олмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика