UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  0 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  7 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:25ЕЧЛ. "Бавария" – "Спортинг". Таркиблар маълум  1 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Превью. "Қизилқум" кетма-кет 10 та ўйиндан буён "Насаф"ни юта олмаяпти Янгиликлар

Превью. "Қизилқум" кетма-кет 10 та ўйиндан буён "Насаф"ни юта олмаяпти

Бугун Қаршида Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган "Насаф" - "Қизилқум" учрашуви бўлиб ўтади.

Бу икки клуб ҳозирга қадар Суперлигада 50 марта ўзаро ўйин ўтказишган. "Насаф" 30 та ўйинда ғалаба қозонган, 7 та баҳсда "Қизилқум"нинг қўли баланд келган. Яна 13 та учрашувда томонлар дуранг ўйнашган. Ўзаро ўйинларда "аждарлар" 94 та гол уришган ва 49 та гол ўтказиб юборишган.

"Қизилқум" кетма-кет 10 та ўйиндан буён "Насаф"ни юта олмаяпти - 4 та дуранг ва 6 та мағлубият. Сўнгги бор Навоий клуби 2018 йилги мавсумда ўз майдонидаги баҳсда "Насаф"ни мағлуб этган - 2:0.

Агар "Насаф" майдонидаги ўйинларга эътибор қаратсак "Қизилқум" ўз тарихида фақат бир марта (2008 йил) Қаршидан ғалаба билан қайтган. Яъни 16 йилда буён "Қизилқум" бу жамоани сафарда мағлуб эта олмаяпти.

"Насаф" майдонида ўтган охирги 5 та ўйин:
19.08.2023 "Насаф" – "Қизилқум" 0:0
17.05.2022 "Насаф" – "Қизилқум" 5:0
16.09.2021 "Насаф" – "Қизилқум" 2:1
10.09.2020 "Насаф" – "Қизилқум" 4:0
10.05.2019 "Насаф" – "Қизилқум" 1:1

"Насаф" мавсумни ўз уйида "Олимпик" устидан ғалаба билан бошлади - 2:0. Сўнгра Тошкентда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади - 0:0. "Насаф" ҳозирча Суперлигада гол ўтказмаган ягона клуб бўлиб турибди.


"Насаф" — "Қизилқум"
16 март 2024 йил. Қарши, "Марказий" стадиони. 19:00
Бош ҳакам:
Абдурашид Хубойберганов
Қанот ҳакамлари: Ҳусниддин Шодмонов, Шавкат Раҳматов
Захира ҳаками: Турғун Жумабоев
ВАР ҳаками: Раҳимбек Каримов
АВАР ҳаками: Ришат Нугманов
Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев
Комиссар: Даврон Иброҳимов.




Насаф

Алибек Давронов - 18', Муродбек Раҳматов - 42'

Суперлига. 3-тур

16/03/2024, 19:00

1
:
2
Тугади

Қизилқум

Акаки Шулая - 64'

45'
90'
18'  Алибек Давронов
42'  Муродбек Раҳматов
42'  Акмал Мозговой
47'  Марко Станоевич
56'  Муродбек Раҳматов
61'  Марко Станоевич (Жавоҳир Сидиқов)
61'  Виктор Да Сильва (Темур Чогадзе)
61'  Зоран Марушич (Бобир Абдихолиқов)
65'  Шароф Муҳитдинов (Шерзод Насруллаев)
65'  Муродбек Раҳматов (Ғолиб Ғайбуллаев)
89'  Ойбек Бозоров
18'  Илҳом Ваҳобов
46'  Даврон Анваров (Гиорги Кухианидзе)
46'  Диёр Раҳматиллоев (Жамолиддин Убайдуллаев)
64'  Акаки Шулая
64'  Самандар Шукуруллаев
83'  Илҳом Ваҳобов

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика