UZ

Сўнгги янгиликлар

09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  1 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  3 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  7 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  3 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  1 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  15 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  5

ПРЕВЬЮ. «ПАХТАКОР» - «ШЎРТАН» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «ПАХТАКОР» - «ШЎРТАН»

“Пахтакор” ҳамда “Шўртан” олий лигада 17 бора тўқнаш келишган.
«Пахтакор» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор)
3 ноябрь. Тошкент. “Пахтакор” стадиони. 14:00
Ҳакамлар:
И. Танташев (Бухоро), Б. Қодиров (Бухоро), А. Кўлдошев (Бухоро), Д. Каримов (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

Шулардан 15тасида тошкентликлар ғолиб бўлишган, 1та ўйинда “Шўртан” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 1 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 47:9 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “шерлар” 46 очкони, “Шўртан” эса 4 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Шўртан” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:0. “Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда “шерлар” устидан қозонган ягона ва энг йирик ғалабаси 3:1.

Дастлабки даврада Ғузорда ташкил этилган баҳсда “шерлар” сафардан ғалаба билан қайтишган. Ойбек Қиличев ва Аббос Махсталиевнинг голларига Дилявер Абибуллаев бир бор жавоб берган холос – 1:2.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:

27.08.2012 «Пахтакор» - «Шўртан» 0:0
13.08.2011 «Пахтакор» - «Шўртан» 3:1
22.08.2010 «Пахтакор» - «Шўртан» 2:0
04.08.2009 «Пахтакор» - «Шўртан» 4:1
13.04.2008 «Пахтакор» - «Шўртан» 4:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
“Пахтакор” ўз уйида ўтган ўйинларда “Шўртан”га умуман мағлуб бўлмаган. Бўлиб ўтган 8та ўйиннинг 7тасида “шерлар” зафар қучишган бўлишса, битта ўйинда (2012 йил) “Шўртан” Тошкентдан дуранг билан қайтган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика