UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  3 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  1 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  2 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  17 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  1 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  1 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  4 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  5 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0 16:27ЎФФ раҳбарияти Осиё Кубоги саралаши олдидан терма жамоа аъзолари билан учрашди  2 15:59"Ливерпуль" еврокубокда илк бор англиялик футболчиларсиз таркибни майдонга туширди  6 15:33Фарғонада "Нефтчи" ғалаба қозонадими? Олмалиқда нима бўлади? — 22-тур олдидан мутахассис фикри  6

Превью. "Пахтакор" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Пахтакор" - "Динамо"

Самарқанднинг "Динамо" клуби Тошкентда "Пахтакор" клуби меҳмони бўлади.

«Пахтакор» (Тошкент) – «Динамо» (Самарқанд)
26 октябрь 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: А. Асимов (Тошкент), Т. Галеев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), Д. Жалимов (Нукус)
Назоратчи: Г. Имомов (Тошкент).

“Пахтакор” ва “Динамо” олий лигада 43 бора тўқнаш келишган. Натижалар “шерлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Пахтакор” 34та ўйинда ғолиб бўлган, “Динамо” 5 марта бу рақибни мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг қайд этилди. Тўплар нисбатида катта устунлик “Пахтакор” томонида - 86:22. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 106 очкога эга бўлган бўлса, “Динамо” 19 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Динамо”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0.

Биринчи даврада Игорь Сергеев томонидан урилган гол “Пахтакор”га Самарқандда ғалаба келтирган эди – 0:1.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
11.10.2014 «Пахтакор» - «Динамо» 3:0
14.04.2013 «Пахтакор» - «Динамо» 4:0
28.10.2012 «Пахтакор» - «Динамо» 2:0
15.06.2011 «Пахтакор» - «Динамо» 3:1
18.03.2010 «Пахтакор» - «Динамо» 1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Пахтакор” ўз майдонида бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 20тасида зафар қучган. “Динамо” Тошкентдан фақат бир марта (2000 йил) уч очко билан қайтган. “Шерлар” ўз уйиларидаги охирги 14та ўйинда ғалаба қозонган. “Динамо” 3 йилдан буён Тошкентда бу жамоа дарвозасига йўл топа олмаяпти.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика