UZ

Сўнгги янгиликлар

13:03МТЖ собиқ дарвозабони, меҳмонда зафар қучган мураббий, дублга эришган ҳужумчи — Суперлигада 25-турнинг энг яхшилари  0 12:30Цигер, Баҳромов, Ашортиа, Абдураҳмонов, Исмоналиев... Суперлига 25-тур рамзий терма жамоаси  0 11:59ПФЛ 17 клуб раҳбарияти иштирокида учрашув ўтказди  4 11:42"Насаф"да нима гаплар?  8 10:42Слот: "Тўртта кетма-кет мағлубият - бу яна бир синов"  3 10:16Дунёнинг энг қиммат таркибга эга жамоалар рўйхати эълон қилинди  10 09:39Гвардиола: "У - мен кўрган энг иқтидорли футболчилардан бири"  3 09:03Романо "Ноттингем Форест"нинг янги бош мураббийи ким бўлишини айтди  4 08:30Кичик Роналду терма жамоага чақирилди  16 08:03Мадрид клуби "Арсенал" стадионидаги вазият юзасидан УЕФАга шикоят йўллади  2 07:35Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" БАА жамоасига қарши майдонга тушади  12 01:22Каррагер "Ливерпул" трансферлари ҳақида: "Одатда бундай ишни "Реал" қиларди"  3 00:45Хулиан Альварес "Арсенал" билан ўйин олдидан: "Атлетико" исталган жамоани мағлуб эта олади"  3 00:15Ла Лига ўз футболчиларига таҳдид қилди  4 23:51Картабиа: "Ўтган йилдан фарқли равишда "Насаф" билан бошқа турнирда тўқнашамиз"  0

Превью. "Олмалиқ" - "Шўртан" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Шўртан"

Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" клуби ўз уйида Мухтор Қурбонов бошчилигидаги "Шўртан" билан куч синашади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Шўртан» (Ғузор)
25 сентябрь 2015. Олмалиқ. ОКМК стадиони. 17:30
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Фозилов (Наманган), М. Мажидов (Наманган), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

“Олмалиқ” ва “Шўртан” олий лигада 13 марта ўзаро ўйнашган. Ҳозирча натижалар тенг. “Шўртан” ҳам, “Олмалиқ” ҳам 4тадан ўйинда ғолиб бўлишган. 5та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида кичик устунлик “Олмалиқ” томонида - 19:18. Ўзаро ўйинларда жамоалар 17тадан очкога эга бўлишган.

“Шўртан”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:3га тенг. “Олмалиқ”нинг энг йирик ғалабаси эса 3:0.

Биринчи даврада Ғузорда кечган ўйинда 3:3 ҳисоби қайд этилган. Мезбонлар сафида Олим Каримов, Виктор Карпенко ва Сухроб Бердиев тўп киритишган. Меҳмонлардан Шавкат Саломов, Адриан Кашкавал ва Дониёр Исмоилов гол уришганди.

Олмалиқда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
21.09.2013 «Олмалиқ» - «Шўртан» 0:0
29.09.2012 «Олмалиқ» - «Шўртан» 2:3
01.07.2011 «Олмалиқ» - «Шўртан» 2:0
01.05.2010 «Олмалиқ» - «Шўртан» 1:0
23.05.2009 «Олмалиқ» - «Шўртан» 3:2
01.03.2008 «Олмалиқ» - «Шўртан» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқдаги 6та ўйиннинг 4тасида “Олмалиқ” уч очкони ўзида олиб қолган. Битта баҳсда томонлар бир очкодан бўлишиб олишган.  “Шўртан” ўз тарихида бир бор сафардан ғалаба билан қайтган. Охирги иккита учрашувда “Олмалиқ” ўз уйида бу жамоани енга олмаган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика