UZ

Сўнгги янгиликлар

02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  7 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  0 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  0 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  6 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  3 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  2 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  22 20:59Алонсо "Реал"даги фаолиятини баҳолашни истамади  0 20:36Фергюсон МЮнинг соврин ютиши учун қанча вақт кетишини айтди  3

Превью. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Навбаҳор"

Бу турда Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" клуби ўз уйида Рашид Ғофуров бошчилигидаги "Навбаҳор"ни қабул қилади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Навбаҳор» (Наманган)
24 апрель 2016. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: В. Серазетдинов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Г. Каримов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ш. Ражабов.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 16 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 8та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 3та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида ҳам “Олмалиқ” устун – 23:22. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 27 очкони, “Навбаҳор” эса 18 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Бир йил аввал биринчи даврада Наманганда ўтган учрашувда томонлар иккитадан гол уришганди. Шаҳбоз Эркинов ҳисобни очганди. Бунга меҳмонлар сафида Шавкат Саломов ва Арслонмурод Омонов жавоб беришганди. Эркинов дублга эришиб якуний натижани ўрнатганди – 2:2. Олмалиқда Саламат Қутибоевнинг дубли мезбонларга ғалаба келтирган. “Навбаҳор” сафида битта голни Дилшод Жабборов урганди – 2:1.

Олмалиқда ўтган сўнгги беш учрашув:
16.10.2015 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:1
02.11.2014 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:1
04.05.2013 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:4
06.05.2012 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 1:0
10.10.2011 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 0:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда ўтган 8та ўйиннинг бештасида “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган. Охирги икки ўйинда “Олмалиқ” ўз уйида ғолиб бўлган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика