UZ

Сўнгги янгиликлар

16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  3 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  9 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  4 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  6

Превью. "Олмалиқ" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Навбаҳор"

Бугун олий лиганинг 25-турида "Олмалиқ" ўз майдонида "Навбаҳор"ни қабул қилади.
«ОЛМАЛИҚ» - «НАВБАҲОР»
2 ноябрь 2014. Олмалиқ. “Олмалиқ” стадиони. 15:00
Ҳакамлар
: В. Коваленко (Тошкент), Х. Шодмонов (Бухоро), В. Лушин (Гулистон), В. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: А. Ҳотамов (Тошкент).

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 13 бор кесишган. Устунлик “Олмалиқ” томонида. 6та ўйинда “Олмалиқ”нинг қўли баланд келган бўлса, 5та учрашувда “Навбаҳор” ғолиб чиққан. Яна 2та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбатида эса “Навбаҳор” устн – 18:16. Ўзаро ўйинларда “Олмалиқ” 20 очкони, “Навбаҳор” эса 17 очкони қўлга киритган.

“Олмалиқ” олий лигада “Навбаҳор” устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги Игорь Шквирин шогирдларининг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:0га тенг.

Дастлабки даврада “Навбаҳор” ўз уйида зафар қучганди. Дастлаб Шерзод Ҳакимов 28-дақиқада меҳмонларни олдинга олиб чиққанди. Бахтиёр Ёқубов ҳисобни тенглаштирган, Шаҳбоз Эркиновнинг дубли эса “лочинлар”га иродали ғалабани келтирганди – 3:1.

Олмалиқда бўлиб ўтган барча учрашувлар:
04.05.2013 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 3:4
06.05.2012 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 1:0
10.10.2011 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 0:3
14.06.2010 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:1
09.11.2009 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 2:0
08.11.2008 «Олмалиқ» - «Навбаҳор» 1:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда ўтган 6та ўйиннинг учтасида “Олмалиқ”, иккитасида “Навбаҳор” ғалабага эришган. Битта ўйинда дуранг қайд этилган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика