UZ

Сўнгги янгиликлар

18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  0 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  18 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  17 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0

Превью. "Олмалиқ" - "Насаф" Янгиликлар

Превью. "Олмалиқ" - "Насаф"

Олий лиганинг 2-турида Игорь Шквирин бошчилигидаги "Олмалиқ" ўз майдонида Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф"ни қабул қилади.

«Олмалиқ» (Олмалиқ) – «Насаф» (Қарши)
11 март 2016. Олмалиқ. "ОКМК" стадиони. 17:00
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
 
“Олмалиқ” ва “Насаф” олий лигада жами 16 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Насаф”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Қаршиликлар 8та ўйинда ғолиб бўлишган. 7та ўйинда дуранг қайд этилган. “Олмалиқ” шу кунгача “Насаф”ни бир марта мағлуб этган. Тўплар нисбатида ҳам “Насаф” олдинда - 26:14. Ўзаро ўйинларда “аждарлар” 31 очкони, “Олмалиқ” эса 10 очкони  қўлга киритган.

“Насаф”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0 га тенг. “Олмалиқ”да битта ғалаба – 2:0.

Ўтган йил қайси клуб ўз майдонида ўйнаса ўша жамоа 2:0 ҳисобида ғолиб бўлган. Олмалиқдаги учрашувда Элдор Суюнов ўз дарвозасига тўп киритиб қўйган. Арслонмурод Омонов эса иккинчи бор “Насаф”ни ранжитган – 2:0. Қаршида Азамат Алланиёзов ва Шоҳруҳ Гадоев гол уришган – 2:0.

Олмалиқда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
23.03.2015 «Олмалиқ» - «Насаф» 2:0
22.06.2014 «Олмалиқ» - «Насаф» 1:1
08.11.2013 «Олмалиқ» - «Насаф» 2:2
03.08.2012 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:1
22.10.2011 «Олмалиқ» - «Насаф» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Олмалиқда бўлиб ўтган саккиз ўйиндан бештасида дуранг қайд этилган. Икки учрашувда “Насаф” ғалаба қозонган, битта учрашувда “Олмалиқ” ғолиб бўлган.  “Олмалиқ” ўз уйида охирги 3 йилда бу рақибга ютқазмаган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика