UZ

Сўнгги янгиликлар

14:45"Трент "Реал"га ўтади" — Фабрицио Романо  1 14:24"Нефтчи" ўз уйида "Сўғдиёна" устидан қийин ғалабага эришган муросасиз баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 14:02Слот "Ливерпул"нинг ёзги трансферлари ҳақидаги саволга жавоб беради  2 13:35"Динамо" 7 йилдан сўнг уйига қайтган "Шўртан"ни мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  1 13:13Про лига. 5-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 12:53Эксперт ҳакамлар комиссияси: Ҳакамлар "Навбаҳор" ва "Андижон" дарвозаларига хато пенальти белгилашган  55 12:28"Андижон" собиқ футболчиси Ўзбекистон, Қозоғистон ва Беларусь чемпионатларини ўзаро солиштирди  4 11:59"Локомотив" футбол клуби эмблемаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилди  5 11:33Никола Лазаревич: "Жамоамизнинг ҳар бир вакилини "Навбаҳор" устидан қозонилган ғалаба билан муборакбод этаман"  5 11:06Сергей Лушан: "Ғалаба қозониш учун ҳеч бўлмаганда 50% имкониятдан фойдаланишни билиш керак"  6 10:32Бразилия томонидан Анчелотти учун таклиф қилинган молиявий шартлар ошкор бўлди  2 10:01Пролига. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:30Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 08:58Sofascore. Кечаги учрашувда ассист қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 08:27Футзал. Ўзбекистон кубогида бугун чорак финал баҳслари бошланади  0

Превью. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Сўғдиёна"

Теглар :  СўғдиёнаНефтчи
Олий лиганинг 5-турида "Нефтчи" ўз мухлислари қаршисида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

«Нефтчи» (Фарғона) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
16 апрель 2016. Фарғона. "Истиқлол" стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Б. Қодиров (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), А. Раҳимов (Андижон)
Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент).

“Нефтчи” ҳамда “Сўғдиёна” олий лигада 40 бора тўқнаш келишган. Шулардан 27тасида фарғоналиклар ғолиб бўлишган, 5та ўйинда “Сўғдиёна” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 8 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Нефтчи” фойдасига 90:31 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “Нефтчи” 89 очкони, “Сўғдиёна” эса 23 очкони қўлга киритган.

“Сўғдиёна”нинг “Нефтчи” устидан қозонган йирик ғалабаси – 2:0. “Нефтчи”нинг ўзаро ўйинларда жиззахликлар устидан қозонган энг йирик ғалабаси 7:0га тенг.

Бир йил олдин иккала баҳсда ҳам водий клуби ғолиб бўлган. Фарғонада “Нефтчи” йирик ғалабага эришган. Шукурали Пўлатов, Бахтиёр Ёқубов, Рўзимбой Аҳмедов (2та) томонидан урилган голларга Санжар Рашидов жавоб берганди – 4:1. Жиззахдаги ўйин тақдирини Шерзод Ҳакимов томонидан урилган гол ҳал қилган – 0:1.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
25.04.2015 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 4:1
02.10.2014 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 1:1
18.10.2013 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 0:2
17.09.2011 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 2:1
14.08.2009 «Нефтчи» - «Сўғдиёна» 7:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” ўз майдонида бу рақибни 17 марта мағлуб этган. Икки марта (1992 ва 2014 йил) дуранг қайд этилган. 2013 йилда “Сўғдиёна” Фарғонада “Нефтчи”ни илк бор мағлуб этиб қайтганди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика