UZ

Сўнгги янгиликлар

17:48Тони Пулис: "ВАР кўрилиши икки дақиқадан ошмасин ва соф ўйин вақтини жорий этиш керак"  0 17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  2 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  2 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  19 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  6 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Пахтакор". Левченко учун ҳақиқий имтихон энди бошланади Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. "Нефтчи" - "Пахтакор". Левченко учун ҳақиқий имтихон энди бошланади

Бу жамоалар ўртасидаги ўйинлар катта ёшли мухлисларга 90-йиллардаги тўқнашувларни эслатиши турган гап.

"Нефтчи" - "Пахтакор" қарама-қаршилиги ўша вақтларда чўққисига чиққан, икки жамоа рақобати кучли даврлар бўлган, дея оламиз. Сўнгги йилларда "Пахтакор"нинг яққол кучайиши, фарғоналикларнинг қуйига тушиб кетиши мумтоз футболнинг жозибасига путур етказди. Шунга қарамай ҳамон футбол оммаси учун ўзбек "ўзбек эль класикоси" бўлиб қолади. Бугун эса Фарғонада бу жамоаларнинг навбатдаги учрашувига гувоҳ бўламиз. 

Нефтчи

Алексей Ларин - 51', Тома Табатадзе - 81'

Суперлига. 2-тур

10/03/2023, 18:30

1
:
2
Тугади

Пахтакор

Достон Турсунов - 90'

45'
90'
18'  Улуғбек Ҳошимов
51'  Алексей Ларин
81'  Тома Табатадзе
83'  Диёр Туропов (Иззат Абдуллаев)
83'  Улуғбек Ҳошимов (Юрий Батюшин)
90'  Мирзоҳид Ғофуров (Аббос Ғуломов)
90'  Тома Табатадзе (Мурод Бобожонов)
90'  Нурилло Тўхтасинов (Абдулло Олимов)
61'  Сардор Рашидов (Диёр Холматов)
75'  Азизбек Турғунбоев (Гиорги Папава)
80'  Одилжон Ҳамробеков
85'  Гиорги Папава
90'  Достон Турсунов
90'  Диёр Холматов

Ўзаро ўйинлар 

 Ҳар икки клуб ўзаро ўйинларда бир-биридан энг кўп очко тортиб олгани ҳам жамоаларнинг бир-бирига қандай қаршилик кўрсатганини англатади. Жамоалар чемпионатлар тарихида 56 ўйин ўтказишган. Кичик устунлик "Пахтакор" тарафида - 28 ғалаба, 9 дуранг ва 20 мағлубият. Рақиб дарвозасига 94 тўп киритган "шерлар" 67 тўп ўтказиб юборишган.  

"Пахтакор" "Нефтчи"ни Суперлигадаги сўнгги 6 мавсумида 2 маротаба мағлуб этган. Бу анъана ўтган йили Максим Шацких даврида барҳам топди. 4та учрашувнинг 2тасида фарғоналиклар ғалаба қозонган бўлса, 2та баҳсда дуранг қайд этилган. Умумий олганда ҳам Фарғонада кечган ўйинларда "Нефтчи" устун. 27 учрашув, 14та ғалаба, 7 дуранг ва 6 мағлубият.


23.03.2014. "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:2

30.09.2015. "Нефтчи" - "Пахтакор" 3:2

15.10.2016. "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:0

08.03.2017. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:0

12.06.2018.  "Нефтчи" - "Пахтакор" 1:1

12.08.2022. "Нефтчи" - "Пахтакор" 0:2

Тўпурарлар 

Ўзаро учрашувларда Рустам Дўрмонов 12 бор "Пахтакор" дарвозасига йўл топиб тўпурарлар қаторини бошқармоқда. "Нефтчи" афсонаси Анвар Бердиев 8та тўп билан иккинчи ўринда кетмоқда. "Пахтакор"дан Дилмурод Назаров ва Игорь Сергеев 6тадан гол уришган. 



Қизиқарли фактлар


— Ильгиз Танташевга қаторасига иккинчи йил "Нефтчи" - "Пахтакор" учрашуви ишониб топширилди. Ўтган йили Яйпанда кечган баҳсда пойтахт клубининг қўли баланд келган эди (2:0).   

— "Пахтакор" Суперлигада 14та учрашувдан бери сафарда мағлуб бўлаётгани йўқ. Жамоа сўнгги маротаба 2021 йилги мавсумнинг 23-турида Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлган. 

— Фарғонада кечган 27та учрашувнинг фақат 1тасида жамоалар майдонни голсиз тарк этган (2017, 0:0).

—  "Нефтчи" дарвозабони Акбар Тўраев фаолияти давомидаги 100 ўйин арафасида турибди. Тажрибали кипер шу кунгача 96та баҳсда майдонга тушган. 

— 1600лик довон забт этилди.  Умар Адҳамзоданинг "Металлург" дарвозасига урган сўнгги голи "Нефтчи"нинг Ўзбекистон чемпионатидаги 1600 голи сифатида қайд этилди. 



Левченко учун ҳақиқий имтихон энди бошланади 

"Нефтчи" мавсумни ғалаба билан бошлади. Виталий Левченко ҳар бир позицияга яхши футболчиларни жамлай олди. Лекин унутмаслик керакки, жамоанинг илк турдаги рақиби "Металлург" эди. Фарғоналиклар бу ўйингача сўнгги бор Бекободда 2015 йилги мавсумда ғалаба қозонган эди. Демак серияга барҳам берилди.  Кеча Анвар Ғофуров айтганидек, эндиги жамоа умуман фарқ қилади. Даража жиҳатдан ҳам, таркиб томонлама ҳам. Шу боис тўлиқ хулоса қилишга шошилмай турамиз. Бугунги ўйин кимнинг фойдасига ҳал бўлади? Барчасини баҳс давомида билиб оламиз. 

"Пахтакор" Фарғонада мағлубият тасодифлигини исботлайдими? Жиззахда кимнинг имконияти юқори? — 2-тур олдидан мутахассис фикри

Максим Шацкихни қийнаётган муаммо нима? Бекободда тезлик олган "Нефтчи" Фарғонада юришни давом эттирадими?

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика