UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  9 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  5 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  8 08:30"Ўзбекистонда қолсам, "Бунёдкор"дан бошқа жамоага ўтмасдим" — Луис Качорри билан интервью  2 08:00Луис Энрике ПСЖда ортиқча футболчиларни захирага юборди — Асенсио, Солер ва Шкриньяр клуб изламоқда  0 07:28Кристиан Новак: "Мухлислар стадионда тасаввур қилиб бўлмайдиган даражадаги атмосферани яратишади ва биринчи ўйинимни сабрсизлик билан кутяпман"  2 01:45"Сабаҳ" ва Умарали Раҳмоналиев Европа лигаси саралашида муваффақиятсизликка учради  2 01:22"Галатасарой" Осимхенни сотиб олишга яқин турибди  2 00:54Кристиан Вьери: "Челси" АПЛ ғолиби бўлади"  5 00:31Шайхлар Винисиусни "нишонга олди" ва рекорд сумма тўлашга тайёр  14 00:13"Интер"нинг Лукман учун таклифи "Аталанта"га маъқул келмади  0 23:43"Бунёдкор" назорат ўйинида "Абдиш Ата" билан дуранг қайд этди  3 23:15"Истанбул Башакшеҳир" назорат ўйинида ғалаба қозонди, Элдор Шомуродовдан ассист  3 22:47"Сурхон" Дмитрий Плетнёвнинг кетганини эълон қилди  4

Превью. "Нефтчи" - "Навбаҳор" Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Навбаҳор"

Олий лиганинг дастлабки водий дербиси Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионда "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ўртасида бўлиб ўтади.
«НЕФТЧИ» – «НАВБАҲОР»
4 апрель 2015. Қўқон. "Марказий" стадиони. 16:00
Ҳакамлар
: Р.Эрматов, М.Саидқосимов, А.Усманов, А.Эргашев.
Назоратчи: В.Валицкий.

“Навбаҳор” ва “Нефтчи” олий лигада 46 бор куч синашишган. Устунлик “Нефтчи” томонида. 23та ўйинда фарғоналиклар рақибни мағлуб этишган, 12 учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Яна 11та ўйинда “Навбаҳор” зафар қучган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 72 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. “Лочинлар” эса 47 бор гол киритишган. “Нефтчи” ўзаро ўйинларда 81 очкони қўлга киритган бўлса, “Навбаҳор” ҳисобида 45 очко мавжуд. “Навбаҳор”нинг “Нефтчи” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 3:0 бўлиб турибди. “Нефтчи”нинг йирик ғалабаси эса – 4:1.

Ўтган йил Косонсойда ташкил этилган ўйинда иккала жамоа биттадан гол уришган. Шукур Пўлатов 76-дақиқада ҳисобни очган бўлса, баҳс якунига 4 дақиқа қолганида Жаҳонгир Жиямуродов мувозанатни тиклаганди – 1:1. “Нефтчи” мезбон бўлган учрашувда эса Сардор Раҳмоновнинг урган голи фарғоналиклар ғалаба келтирган – 1:0.

Фарғонада ўтган сўнгги беш учрашув:
15.08.2014 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:0
29.06.2013 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 2:0
27.08.2012 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 3:0
30.07.2011 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 1:1
14.08.2010 «Нефтчи» - «Навбаҳор» 4:3

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Нефтчи” уйида ташкил этилган учрашувларнинг 18тасида уч очкони қўлга киритган. 3 марта ғолиб аниқланмаган. Фақат 2 бор “Навбаҳор” рақиб майдонидан муваффақият билан ортига қайтган. Фарғонада бўлиб ўтган охирги 10та ўйинда “лочинлар” ғалаба қозона олишмаган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика