UZ

Сўнгги янгиликлар

14:55Элит ОЧЛ. Мавсумнинг охирги ўйини қандай тугайди?  0 14:38Озарбайжон клуби "Машъал" футболчисига қизиқмоқда  0 14:21Ўзбекистон Канада билан ўйнайди  6 13:57"Милан" Австралияда ўйин ўтказмайди. Сабаби ошкор бўлди  1 13:30Қувондиқ Рўзиев: "Навбаҳор" мухлислари олдидаги қарзимни узишга ҳаракат қиламан"  5 13:14"Ал Иттиҳод" – "Насаф" беллашуви кореялик ҳакамларга топширилди  1 12:46"Аҳил бўлмасак, бир натижага эришиш қийин. Биргаликда вазифани уддалаймиз" — Тимур Кападзе  3 12:19Эмери "Астон Вилла"нинг тарихий сериясидан сўнг: "Биз чемпионликка даъвогар эмасмиз"  0 11:51"Менга фарқи йўқ": Рафинья ФИФА қарорига хотиржам муносабат билдирди  5 11:24Ўзбекистон U-21 терма жамоаси Доҳага етиб борди  0 10:46“Ал-Аҳли” - “Андижон” ўйинини ироқлик ҳакамлар бошқаришади  2 10:19Акаки Шулая воҳа жамоасига ўтишга яқин  3 09:48ПСЖ раҳбарияти тарихда ҳали ҳеч ким қилмаган ишни қилмоқчи  5 09:21Аббос Файзуллаев: "2026 йилда кўришгунча"  6 08:55Нури Шаҳин Шомуродов ҳақида фикр билдирди  15

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив". Илҳом Мўминжонов учун сўнгги имкониятми? Янгиликлар

Превью. "Нефтчи" - "Локомотив". Илҳом Мўминжонов учун сўнгги имкониятми?

Бугундан Суперлиганинг 7-тур учрашувларига старт берилади.

Бугундан Суперлиганинг 7-тур учрашувларига старт берилади.  "Нефтчи" Яйпанда "Локомотив"ни қабул қилади. Тўғри ташқаридан олиб қаралганда бу дерби эмас. Лекин мазкур учрашувнинг аҳамияти фарғоналиклар учун катта аҳамиятга эга эканлигини таъкидлаш жоиз. Батафсил қуйида сўз боради. 


Нефтчи

Суперлига. 7-тур

05/05/2022, 18:30

1
:
0
Тугади

Локомотив

Мпако Этаме Жером - 58'

45'
90'
46'  Суннатилла Абдуллажонов (Муҳсин Убайдуллаев)
76'  Шаҳзод Убайдуллаев (Марко Шарич)
76'  Улуғбек Ҳошимов (Ойбек Қиличев)
84'  Аббос Ғуломов (Фаҳриддин Муҳаммадов)
44'  Санжар Қодирқулов
46'  Али Абдураҳмонов (Мпако Этаме Жером)
58'  Мпако Этаме Жером
58'  Диёр Туропов
62'  Жавоҳир Алижонов (Муҳаммаданас Ҳасанов)
62'  Ғуломҳайдар Ғуломов (Ислом Рашидхонов)


"Жарлик"дан чиқа олмаётган "Нефтчи"

Янги мавсумга кўтаринки руҳда тайёргарлик кўрган, таркибни кучайтиришга эришган "Нефтчи"нинг Суперлигадаги натижалари кутилганидек эмас. Боз устига жамоа Ўзбекистон кубогини гуруҳ босқичидаёқ якунлашга тўғри келди. Жорий йил ҳисобидан эса Суперлигада 1 маротаба уч очко ишлади, холос. Кубокда сафарда "Динамо"нинг мағлуб этилиши амалда ҳеч нарсани ҳал қилгани йўқ. 

1-тур. "Нефтчи" - "Қўқон-1912" 1:0

2-тур. "Пахтакор" - "Нефтчи" 1:0

3-тур. "Нефтчи" - "Сўғдиёна" 1:2

4-тур. "Қизилқум" - "Нефтчи" 3:0

5-тур. "Нефтчи" - "Бунёдкор" 1:3

6-тур. "Динамо" - "Нефтчи" 1:1

Барчаси маълум. Мавсум бошида жамоа олдига ОЧЛга йўлланма олиш вазифаси қўйилганди. Лекин ҳозирча жамоа жон сақлаш йўлида. "Локомотив"да ҳам вазият жуда яхши, деб бўлмайди. Лекин улар рақибидан фарқли равишда кубокда кейинги босқичга йўлланма олишди. Асосий муаммо барқарорликнинг етишмаётганида. Жамоада муҳими ўйин сифати бор. 


Ўзаро ўйинлар 

Шу кунгача жамоалар Суперлига доирасида ўзаро 28 маротаба учрашишган. Устунлик "Локомотив" томонида 15та ғалаба, "Нефтчи"да 'cf 7та. 6та учрашувда дуранг натижа қайд этилган. Икки жамоада ҳам энг йирик ғалаба бир хил 4:0. 


Трансфермаркет порталига кўра "Нефтчи"нинг таркиби 5,81 миллион евро, "Локомотив"ники эса 4,59 миллион евро баҳоланган



12 йил аввалги натижа такрорланадими?

"Нефтчи" сўнгги бор "Локомотив"ни Суперлигада 2010 йилги мавсумда мағлубиятга учратишни уддасидан чиққан экан. Кейинги 14та учрашувнинг 6тасида муроса танланган бўлса, 8тасида "темирйўлчилар"нинг қўли баланд келган. Бугун тарих такрорланиши ёки ўйиндан сўнг кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкин. 



Мутахассис фикри

Собиқ футболчи Жаҳонгир Жиямуродов 7-тур ўйинларига тахмин ва фикрларини билдирар экан, бевосита бугунги ўйинга ҳам тўхталиб ўтди. 

- Дарҳақиқат Яйпанда қизиқарли ўйин бўлади. Бу ўйинда яққол фаворит йўқ. "Нефтчи" ўзига керакли очколарни бой бермоқда. Шу боис бор кучини ташлайди, очко зарур. "Локомотив" аввалгидек совринли ўринларга курашадиган жамоа эмас. Илҳом Мўминжонов қўл остида яхши таркиб бор. Тахминимча "Нефтчи" 2:1 ҳисобида ғалаба қозониши мумкин.



Сўнгги тўқнашув


Суперлига/21-тур
11 август, шанба

20:00. "Локомотив" — "Нефтчи" 1:1  
Ҳакамлар:
Аскер Нажафалиев, Артём Калинин, Шавкат Файзиев, Рустам Лутфуллин.
Назоратчи: Александр Попов.
Комиссар: Баҳодир Мирзаев.

Голлар: Темурхўжа Абдухолиқов 4, - 1:0 (Сардор Мирзаев). Бобурбек Юлдашев 90, - 1:1.

"Локомотив": 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе, 10. Марат Бикмаев (19. Ҳусниддин Ғофуров, 74), 11. Тимурхўжа Абдуҳолиқов (27. Сардор Рашидов, 69), 15. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 21. Николай Погребняк, 22. Санжар Шоаҳмедов, 33. Олег Зотеев, 55. Анзур Исмоилов, 88. Игорь Йелич.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 14. Азизбек Амонов, 23. Идрис Бикмайкин, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 74. Алишер Шоғуломов, 80. Фарруҳ Ибрагимов, 86. Бобур Эргашев.

"Нефтчи": 1. Абдумавлон Абдужалилов, 3. Шукурали Пўлатов, 5. Жалил Кимсанов, 14. Аброрбек Исмоилов, 34. Игорь Таран (20. Ҳусниддин Ғофуров, 46), 40. Бобурбек Юлдашев, 44. Достонбек Тошматов (71. Ҳуршидбек Асқаралиев, 87), 45. Авазхон Маматхўжаев, 64. Миржамол Неъматов, 90. Исломбек Каримов, 91. Шерзод Ҳакимов (23. Абдураҳмон Абдулҳақов, 46).
Захира: 21. Фарруҳ Турдалиев, 10. Анвар Бердиев, 15. Дилёрбек Ирматов, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 26. Илҳомжон Ибрагимов, 65. Шодиёр Ҳожиматов.


Шу каби қизиқарли фактлар, маълумотларни билиш учун қуйидаги ҳаволага ўтишингиз мумкин >>>>>>>> ФАКТЛАР

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика