Превью. “Навбаҳор” – “Қизилқум”
11 май 2018 09:18
Янгиликлар
Превью. “Навбаҳор” – “Қизилқум”
Мазкур жамоаларнинг Суперлига (олий лига)даги ўзаро ўйинлари статискасига назар ташлайдиган бўлсак, бу 2 клуб 36 марта ўзаро рўбарў бўлишган. Ушбу баҳсларда “Навбаҳор” 13 марта, навоийликлар эса 12 марта ғалаба нашидасини суришган, 11та учрашувда эса дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати бўйича устунлик вакилларимиз томонида - 47–42. Ўзаро ўйинларда “лочинлар” 50, “Қизилқум” 47 очкони қўлга киритган.
“Навбаҳор”нинг навоийликлар устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси – 4:0 бўлса, “Қизилқум”нинг бу борадаги натижаси 3:0га тенг.
Наманганда ўтказилган сўнгги 5 учрашувда “Қизилқум” 1 марта зафар қучиб, 4 марта имкониятни бой берган.
“Навбаҳор” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.08.2017 «Навбаҳор» - «Қизилқум» - 3:2
29.10.2016 «Навбаҳор» - «Қизилқум» - 0:2
30.10.2015 «Навбаҳор» - «Қизилқум» - 2:1
17.10.2014 «Навбаҳор» - «Қизилқум» - 2:0
18.10.2013 «Навбаҳор» - «Қизилқум» - 1:0.
Намангандаги ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Мазкур жамоалар ўртасидаги Наманганда ўтказилган баҳсларда 9 марта мезбонлар ғалаба қозонишган,
6 марта дуранг қайд этилган, 3та ўйинда навоийликлар зафар қучишган.
Эслатиб ўтамиз, “Навбаҳор” – “Қизилқум” учрашуви 12 май куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда соат 20:30да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" "оловли" ўйинда Мбаппе ва Беллингемнинг голи эвазига "Барселона"ни мағлуб этди
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Фикрлар