UZ

Сўнгги янгиликлар

01:49Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди  4 23:48"Аталанта" — "Интер". Таркиблар маълум  3 23:30АПЛ. Грейнинг голи "Тоттенхэм"га Лондон дербисида ғалаба тақдим этди  0 23:12Дембеле Globe Soccer Awards томонидан йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  5 22:11Дембеле, Ямал, Мбаппе, Хакими, Холанд, Педри, Доннарумма ва Кейн IFFHS’нинг 2025 йилги терма жамоасида  7 22:05А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га муҳим ўйинда ғалаба келтирди  2 21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  1 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  2 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  4 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  3 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2

Превью. "Навбаҳор" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Пахтакор"

Суперлига бешинчи турида "Пахтакор" Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўйнайди.

"Пахтакор"дан Егор Кримец дисквалификация туфайли мазкур беллашувда майдонга туша олмайди. Ушбу жамоалар чемпионатлар доирасида барча мавсумларда иштирок этиб келишмоқда. Юқори лигада энг кўп тўқнашувлар шу икки клуб ўртасида кузатилган.

Ҳозирга қадар жамоалар чемпионатларда 60 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 37 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 10 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 13 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 101 гол урилиб, 47 тўп ўтказиб юборилган. 9 баҳсда "Шерлар" йирик ҳисобда устун келишган. Айни пайтгача Наманганда бўлиб ўтган 30та баҳснинг 12тасида "Пахтакор" зафар қучган бўлса, 6 ўйин дуранг билан тугаган. Қолган 12 учрашув рақиб ғалабаси билан якунланган. Наманганда "Пахтакор" 34 тўп киритиб, 28 гол ўтказиб юборган. Ўтган йилги беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилган.

Ушбу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари тарихида қайд этилган энг йирик ҳисоб - 7:0. Ушбу ҳисоб 2009 йили Тошкентда бўлиб ўтган учрашувда қайд этилиб, унда “Пахтакор” зафар қучганди.

“Навбаҳор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги ўйин 7 апрель, чоршанба куни 18:30да Намангандаги "Марказий" стадионда бошланади.


Навбаҳор

Исломбек Исоқжонов - 71'

Суперлига. 5-тур

07/04/2021, 18:30

2
:
1
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 40', Драган Черан - 90'

45'
90'
22'  Исломбек Исоқжонов
57'  Славиша Стоянович (Аббос Ғуломов)
70'  Эҳсони Паншанбе (Никола Тасич)
71'  Исломбек Исоқжонов
76'  Даврон Ҳошимов
76'  Исломбек Исоқжонов (Забиҳилло Ўринбоев)
81'  Игорь Голбан
40'  Драган Черан
40'  Сардор Собирхўжаев
45'  Шерзод Аъзамов
46'  Азизбек Турғунбоев (Хожимат Эркинов)
69'  Аброр Исмоилов
72'  Шароф Муҳитдинов (Ҳумоюнмирзо Иминов)
90'  Драган Черан
90'  Драган Черан (Шаҳзод Азмиддинов)
90'  Санжар Қувватов

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика