UZ

Сўнгги янгиликлар

09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  0 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  19 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  18 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  140 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1

Превью. "Навбаҳор" - "Машъал" Янгиликлар

Превью. "Навбаҳор" - "Машъал"

Муборакнинг "Машъал" клуби янги мавсумни сафарда "Навбаҳор"га қарши ўйин билан бошлайди.
«Навбаҳор» – «Машъал»
14 март 2015. Наманган. "Марказий" стадион. 16:00
Ҳакамлар:
В.Цейтлин, Х.Шодмонов, Т.Гайнулин, Р.Копадзе
Назоратчи: С.Эрматов.

“Навбаҳор” ва “Машъал” олий лигада жами 28 бора тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. Икки жамоа 11тадан ўйинда зафар қучишган, 6та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида эса “Навбаҳор” олдинда - 38:32. Ўзаро ўйинларда “Навбаҳор” 39, “Машъал” 39 очкони  қўлга киритган.

“Навбаҳор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 8:0 га тенг. “Машъал”да бу кўрсаткич 5:0 бўлиб турибди.

Ўтган йил дастлабки даврада “Машъал” ўз уйида ғалабага эришганди. Зоҳир Қўзибоев, Зафар Тўраев ва Мўйдин Мамазулумовнинг урган голларига “лочинлар” ҳимоячиси Юрий Рижко бир бор жавоб берганди – 3:1. Водийдаги учрашувда Мансур Саидов, Бахтиёр Ёқубов ва Шахбоз Эркиновнинг голлари “Навбаҳор”га йирик ғалаба келтирган – 3:0.

Наманганда ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Навбаҳор» - «Машъал» 3:0
03.08.2012 «Навбаҳор» - «Машъал» 2:2
05.08.2011 «Навбаҳор» - «Машъал» 2:0
13.03.2010 «Навбаҳор» - «Машъал» 0:0
25.06.2009 «Навбаҳор» - «Машъал» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоаларнинг водийда ўтган ўйинларида “Навбаҳор” 9 бор зафар қучган. Уч бор ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. “Машъал” ҳисобида 2та ғалаба мавжуд. Сўнгги марта 2007 йили “Машъал” Намангандан ғалаба билан қайтган. Шундан кейин ташкил этилган 6та учрашувда “Навбаҳор” ўз уйида бу жамоага ютқазмаган. 


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика