UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10Энцо Фернандес АҚШда "Челси" сафига бориб қўшилди  0 12:52Ўзбекистонлик спортчиларнинг Париж Олимпиадасидаги иштирокидан ОНЛАЙН  0 12:31ЦСКА ҳужумчиси Греция клуби билан шартнома имзолайди   1 12:05Шерзод Файзиев қаерда?   6 11:50"Краснодар" бразилиялик футболчиси билан янги шартнома имзолади   0 11:29Леон Горецкага "Атлетико Мадрид" ва "Наполи" қизиқиш билдирмоқда  1 10:33«Олимпик» 7 нафар футболчи билан шартнома тузди  5 10:09Футбол, Ҳасанбой ва бошқалар. Бугун Париж Олимпиадасида иштирок этадиган спортчиларимиз рўйхати билан танишинг  3 10:00УзПФЛ. «Нефтчи» етти нафар футболчини рўйхатдан ўтказди ва яна шунча футболчи билан хайрлашди  5 09:28FourFourTwo. Футбол тарихидаги энг яхши таянч яримҳимоячилар рейтинги тузилди  10 08:56Ибаи Гомес: "Ўзбекистонга қарши ўйинда ғалаба қозонсак, кейинги босқичга йўл олишимизга ишонаман"  19 08:25«Насаф» собиқ дарвозабони ва яна икки нафар футболчи. «Қўқон-1912» уч нафар футболчи билан шартнома тузди  1 07:55Канада терма жамоаси гуруҳда иккита учрашувда ғалаба қозонди, бироқ уларда ҳозирча 0 очко. Қандай қилиб?  2 07:24Бугун Доминикан Республикасига қарши майдонга тушамиз  27 01:30Педри ваъдасида туриб, мўйлов қўйди  8

Превью: “Насаф”- “Машъал” Янгиликлар

Превью: “Насаф”- “Машъал”

XXV Ўзбекистон миллий чемпионатининг сўнгги турида воҳамизнинг икки жамоаси – “Насаф” ва “Машъал” жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

Учрашув 23 ноябрь чоршанба куни Ғузор шаҳридаги “Ғузор” марказий стадионида бўлиб ўтади. Воҳа дербиси мақомига эга учрашув соат 14:00да старт олади. Бир кун олдин, 22 ноябрь куни ёшлар лигаси доирасидаги учрашув эса, Спутник қўрғонидаги ёшларимиз қароргоҳи майдонида соат 13:30да бошланади.
 
 
ЎзПФЛ, 30-тур. 23.11.2016 й.
“Насаф” (Қарши) – “Машъал” (Муборак)
Ғузор ш., “Ғузор” марказий стадиони. Соат 14:00да
Бош ҳакам:
Виктор Серазитдинов (Тошкент)
Қанот ҳакамлари: Обид Жумаев (Навоий), Набийджон Рўзимов (Тошкент)
Захира ҳаками: Ахмаджон Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Артем Арутюнов (Тошкент)
ЎзПФЛ вакили: Алексей Фролов.
 
 
Ўзаро учрашувлар тарихидан

 
Ушбу жамоалар ўртасидаги чемпионат баҳслари 2002 йилдан бошланган. Шу йили жамоамиз ҳар иккала учрашувда ҳам муборакликларни бир хил 2:0 ҳисобида мағлуб этган. Жамоамиз сафида “газчилар” дарвозасини биринчи ишғол этган футболчи Нуъмон Ҳасанов ҳисобланади.
 
“Машъал” ҳамда “Насаф” жамоаларининг ўзаро ўйинлари тарихига кўз ташласак, ўтказилган 27 та ўйиннинг 13 тасида "аждарлар" зафар қучганлигининг гувоҳига айланамиз. "Машъал" вакиллари эса 8 бор ғалаба қозонишган. Қолган олтита баҳсда томонлар муроса йўлини танлашган. Эътиборли жиҳати, барча дуранг натижалар Муборакда қайд этилган.
 
Тўплар нисбати бўйича ҳам мос равишда “Насаф” футболчилари устунлик қилмоқда: 44-27.
 
Воҳа дербисида Зафар Холмуродов 8 марта гол киритган ягона футболчи бўлиб турибди.
 
Дербида уч марта “хет-трик” кузатилган. 2004 йили Муборакда Зафар Холмуродов, 2007 йили Виктор Клишин рақиб дарвозабонларини уч марта хафа қилган.
 
Яна бир қизиқарли факт, жамоалар таркибида тўп сурган уч футболчи Зафар Холмуродов,  Жасур Бобоев ва Илҳом Шомуродов “Насаф” ва “Машъал” таркибида тўп тепиб, “дерби”да гол уришнинг уддасидан чиқишган.
 
Бу жамоаларнинг ўзаро ўйинларида энг кўп, беш маротаба  қайд этилган ҳисоб - 2:0. Бу жамоалар ўзаро баҳслашганда икки бор нурсиз дуранг қайд этилган. Қолган барча учрашувларда мухлислар голларга гувоҳ бўлишган.
 
 
Ўтган йилги мавсумда Қаршида ўтказилган биринчи давра ўйинида “Насаф”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топган.
 
Бу йилги биринчи дарадаги ўзаро ўтган учрашувда жамоамиз Муборакда аламли тарзда “газчилар”дан  кичик 1:0 ҳисобида мағлубиятга учрашган.  
 
 
Қаршидаги учрашувларга оид фактлар
 

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қаршида ўзаро 13 марта куч синашишган. Ўтган учрашувларнинг 11тасида “Насаф”нинг қўли баланд келган. 2 учрашувда “Машъал” жамоаси ғалаба қозонган. Қаршида бўлган учрашувларда жамоалар ўртасида бирон марта дуранг натижа қайд этилмаган. Тўплар нисбати эса 31:10, устунлик “Насаф” томонида.
 
“Машъал” жамоаси сўнгги бор 2008 йилги Қаршида бўлган учрашувда ғалаба қозонган. Бу учрашув 2:3 ҳисобида якун топган.
 
Қаршида бўлиб ўтган учрашувларда уч марта 2:0, тўрт марта 3:1, икки марта 3:0 ҳисоблари ҳам қайд этилган.
 
 
Бўлажак учрашув аҳамияти

 
“Насаф” бу йилги мавсумда 3-ўринни эгаллаб, бронза медалини қўлга киритди. Аммо биринчи даврадаги аламли мағлубият мухлисларимизда армон бўлиб қолган. Шунинг учун “Насаф” жамоаси бу сафар фақат мухлисларни хурсанд учун майдонга тушиши аниқ. Қолаверса, жамоамиз олдида турган – Ўзбекистон Кубоги-2016 финал учрашуви  олдидан ғалаба қозониш, футболчиларимизга руҳий далда ҳам бўлади.
 
 
Жамоалардаги йўқотишлар ҳақида
 
Бўлажак учрашув олдидан ҳар иккала жамоада биттадан жиддий йўқотишлар бор. Сариқ карточкалари сони тўрттага етгани боис, учрашувни тажрибали ҳимоячимиз Игорь Голбан ва “Машъал” жамоаси ярим ҳимоячиси Зафар Тўраевлар ўтказиб юборишади.
 
Барча футбол ишқибозларини воҳа дербисига таклиф этиб қоламиз.
 
“Насаф” ПФК матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика