UZ

Сўнгги янгиликлар

16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани "иложи борича тезроқ" узайтирмоқчи  1 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  9 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  1 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  0 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  6 12:42Криштиану Роналду Қизил денгиз оролларидан 8 млн долларга иккита вилла сотиб олди  13 12:15"Манчестер Юнайтед" Бруну Фернандеш дербига қадар тикланишига умид қилмоқда  0 11:35Франк Лебёф: "Реал"да Беллингем, Винисиус ва Мбаппе бор – бу муаммо"  10 10:45"Ливерпуль" марказий ҳимоячи учун 90 миллион евро тўлаши мумкин  3 10:18Семеньонинг янги жамоаси маълум (Романо)  4 09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  22

Превью. "Насаф" - "Бухоро" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Бухоро"

Олий лиганинг 19-турида "Бухоро" клуби Қаршида "Насаф" клуби меҳмони бўлади.

«Насаф» (Қарши) – «Бухоро» (Бухоро)
22 август 2015. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Д. Пислегин (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), А. Снетков (Тошкент вил.), А. Рубаков (Тошкент)
Назоратчи: Г. Имамов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Г. Ртвеладзе.

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 35 бор кесишган. Устунлик “Насаф” томонида. 35 ўйиндан 18тасида қаршиликларнинг қўли баланд келган бўлса, 9 учрашувда “Бухоро” ғолиб бўлган. 8та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “аждарлар” фойдасига. Қаршиликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 62та тўп киритиб ўз дарвозасидан 37 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўйнларда “Насаф” 62 очкони, “Бухоро” эса 35 очкони қўлга киритган.

“Насаф” олий лигада “Бухоро” устидан 6:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги “аждарлар”нинг энг йирик ғалабасидир. “Бухоро”нинг ўзаро ўйинлардаги “Насаф” устидан эришган энг йирик ғалабаси эса 5:1 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Бухорода ўтган баҳсда меҳмонлар зафар қучишган. Илҳом Шомуродов ҳамда Артур Геворкяннинг голлари “Насаф”га сафарда 3 очко келтирганди.

Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:
29.03.2014 «Насаф» - «Бухоро» 3:0
16.03.2013 «Насаф» - «Бухоро» 3:1
08.08.2012 «Насаф» - «Бухоро» 3:0
18.09.2011 «Насаф» - «Бухоро» 3:0
05.11.2009 «Насаф» - «Бухоро» 4:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Насаф” ўз уйида 13 бор “Бухоро”ни таслим қилган. Тўртта учрашув дуранг билан тугаган. Шу кунга қадар “Бухоро” Қаршида умуман ғалаба қозона олмаган. Охирги 5та ўйинда “аждарлар” ўз майдонларида 5 марта ғалаба қозонишган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика