UZ

Сўнгги янгиликлар

19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  0 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  0 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2 17:50Риисе Клопп ҳақида: "Уни терма жамоа мураббийи сифатида кўряпман"  0 17:15МЮ ёзда "Олд Траффорд"ни "ремонт" қилмоқчи  0 16:35Перес Винисиуснинг "Реал"дан кетишини истамайди. Мадридликлар вингер билан шартномани иложи борича тезроқ узайтирмоқчи  5 16:00ПСЖ Луис Энрике билан уникал шартнома имзоламоқчи. Вазият аслида қандай?  0 15:42Игорь Сергеевнинг кейинги жамоаси номи маълум бўлди  19 15:21"Арсенал", "Ньюкасл", "Челси" ва Дортмунд "Боруссия"си "Марсель"нинг 18 ёшли ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  0 14:44"Фенербахче" президентининг кокаинга топширган тести мусбат чиқди  2 14:20Топ-клубда ўйнамай туриб, АПЛнинг асосий кашфиётларидан бирига айланган футболчи ҳақида  1 13:59Игорь Сергеев "Пахтакор"ни тарк этяпти  18 13:28Баъзида Педри отаси билан бошқа жамоалар футболчилари урган голни нишонлар экан  2 13:09Нурилло Тўхтасинов – "Динамо" футболчиси  7

Превью. "Насаф" - "Бунёдкор" Янгиликлар

Превью. "Насаф" - "Бунёдкор"

Теглар :  НасафБунёдкор
Турнинг марказий учрашуви Қаршидаги "Марказий" стадионда бўлиб ўтади.

«Насаф» (Қарши) – «Бунёдкор» (Тошкент)
28 май 2016. Қарши. "Марказий" стадиони. 19:30
Ҳакамлар
: И. Танташев (Бухоро), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), И. Ибрагимов (Нукус)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Ф. Магометов.

“Насаф” ва “Бунёдкор” олий лигада жами 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Бунёдкор”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Шу кунга қадар “Бунёдкор” 8та ўйинда ғалаба қозонган. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Насаф” бугунга қадар “Бунёдкор”ни уч марта мағлубиятга учратган. “Бунёдкор” 24та тўп киритган, “Насаф” эса тошкентликлар дарвозасини 9 бора аниқ нишонга олган. “Қалдирғочлар” ўзаро ўйинларда 31 очко ишлаб олишган бўлса, “аждарлар”нинг ушбу кўрсаткичи 16тага тенг.

“Бунёдкор”нинг ўзаро ўйинларда “Насаф" устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0 га тенг. “Насаф”нинг йирик ғалабаси эса – 2:0.

2015 йилда бу жамоалар ўртасидаги иккала учрашувда ҳам ҳисоб очилмаганди – 0:0.
 
Қаршида ўтган сўнгги беш учрашув:  
26.10.2015 «Насаф» - «Бунёдкор» 0:0
19.05.2014 «Насаф» - «Бунёдкор» 2:0
03.11.2013 «Насаф» - «Бунёдкор» 1:0
26.08.2012 «Насаф» - «Бунёдкор» 0:0
13.08.2011 «Насаф» - «Бунёдкор» 0:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Бу жамоалар Қаршида 9 бор куч синашишган. Шундан 2тасида “аждарлар” ғалабага эришишган. “Бунёдкор” сафарда бу жамоани икки марта мағлуб эта олган. Қолган 5 учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. “Бунёдкор” Қаршидаги охирги 5та ўйинда гол ҳам ура олмаган, ғалаба ҳам қозона олмаган.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика