UZ

Сўнгги янгиликлар

13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  0 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 11:21Расман: Расул Йўлдошев — "Динамо" футболчиси  2 10:48"Астон Вилла"нинг муҳим футболчилари "Арсенал"га қарши ўйнамайди  4 10:20"Тоттенхем"га Германия МТЖ аъзоси керак  0 09:51"Вулверхэмптон" АПЛнинг антирекордини ўрнатди  0 09:23Криштиану Роналду: "Мавсум ўртасида ҳеч ким чемпион бўлмайди"  1 08:50"Машъал"да нима гаплар? Жамоани бир қатор футболчилар тарк этган  5 08:14Арне Слот: "Виртц "Ливерпуль" учун ҳали кўплаб голлар уради"  1 07:33Эрон ОАВ Сергеевнинг "Сепахон"даги ойлигини маълум қилди  16 03:30U-23 Осиё чемпионати-2020. Стадионни пайҳон қилган атлетлар, кулгига қолган ТВ, туғилган кунида Ўзбекистонга иккита гол урган футболчи, Сон Хён Минга сув ташиттирган мураббий ҳамда кубокни ирғитган Шаҳбоз Беғамов ҳақида ҳикоя қиламиз  5 02:40А Серия. "Ювентус" аутсайдер майдонида ишончли ғалаба қайд этди  0

Превью. "Металлург" - "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Металлург" - "Пахтакор"

Бекободнинг "Металлург" клуби амалдаги чемпион "Пахтакор" билан беллашади.
«Металлург» (Бекобод) – «Пахтакор» (Тошкент)
10 май 2015. Бекобод. “Металлург” стадиони. 17:00
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), Ф. Норсафаров (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

“Металлург” ҳамда “Пахтакор” олий лигада 34 бора тўқнаш келишган. Шулардан 27тасида пойтахтликлар ғолиб бўлишган, 3та ўйинда “Металлург” ғалабани тантана қилган. Ўзаро ўйинларда 4 марта дуранг натижаси қайд этилган. Тўплар нисбати “Пахтакор” фойдасига 93:25 ни ташкил қилмоқда. Ўзаро ўинларда “шерлар” 85 очкони, “Металлург” эса 13 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг “Металлург” устидан қозонган йирик ғалабаси – 6:0. “Металлург”нинг ўзаро ўйинларда “шерлар” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 3:1га тенг.

Ўтган мавсум Биринчи даврада Тошкентда ташкил этилган учрашувда Александр Мерзляков ва Кахи Махарадзенинг голларига “Металлург”дан Дилмурод Каримов бир бор жавоб берганди – 2:1. Бекободда эса томошабинлар 6та голнинг гувоҳи бўлишган. Жамшид Искандеров, Баҳодир Пардаев (2та), Игорь Сергеев меҳмонлар сафида, Дилмурод Каримов ва Ҳикмат Ҳошимов мезбонлар таркибида гол уришган – 2:4.

Бекободда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
25.10.2014 «Металлург» - «Пахтакор» 2:4
29.03.2013 «Металлург» - «Пахтакор» 2:0
04.08.2012 «Металлург» - «Пахтакор» 1:2
19.05.2011 «Металлург» - «Пахтакор» 0:1
26.08.2010 «Металлург» - «Пахтакор» 3:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Металлург” ўз уйида бу рақибни уч марта мағлуб этган. Бекободда бўлиб ўтган иккита ўйинда ғолиб аниқланмаган. Қолган 12та баҳсда “шерлар” сафардан уч очко билан қайтишган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика