UZ

Сўнгги янгиликлар

21:3730 декабрь - ОЧЛ 2 қуръаси  0 20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  3 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0

ПРЕВЬЮ. «МАШЪАЛ» – «СЎҒДИЁНА» Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. «МАШЪАЛ» – «СЎҒДИЁНА»

Александр Хомяков бошчилигидаги "Машъал" клуби ўз майдонида Даврон Файзиев устозлик қилаётган "Сўғдиёна" клубини қабул қилади.
«Машъал» (Муборак) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
3 август. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30.
Ҳакамлар:
Ш. Қосимов (Тошкент), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Мўминов (Тошкент вилояти).
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Машъал” ва “Сўғдиёна” олий лигада 19 бора тўқнаш келишган. Натижалар Муборак жамоасининг катта устунлигини кўрсатмоқда.

“Машъал” 10 марта бу жамоани таслим қилган. “Сўғдиёна” 4 марта ғалаба қозонган ва 5 бор дуранг ўйнаган. “Машъал” тўплар нисбатида ҳам устунликка эга – 29:17. “Газчилар” ўзаро ўйинларда 35, “Сўғдиёна” эса 17 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйган. Жиззахликларнинг нинг ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабаси 3:0, “Машъал”нинг энг йирик муваффақияти 5:1га тенг.

Биринчи даврада “Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган ўйинда дуранг қайд этилган. Мезбонлар вакили Сухроб Бердиевнинг биринчи бўлимда урган голига иккинчи бўлимда Зоҳир Қўзибоев жавоб берганди – 1:1.

Муборакда ўтган сўнгги беш учрашув:
21.05.2011 «Машъал» - «Сўғдиёна» 1:1
09.11.2009 «Машъал» - «Сўғдиёна» 2:0
02.11.2008 «Машъал» - «Сўғдиёна» 0:0
10.08.2006 «Машъал» - «Сўғдиёна» 3:0
15.04.2005 «Машъал» - «Сўғдиёна» 5:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Машъал” ўз майдонида беш бора “Сўғдиёна”дан устун келган. Учта учрашувда ғолибни аниқлашнинг имкони бўлмаган. Жиззах клуби сафардан фақат бир марта (2004 йил) уч очко билан қайтган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика