UZ

Сўнгги янгиликлар

20:45Артём Довбик Испанияга қайтиши мумкин  0 20:21Эрон Про лигаси. "Истиқлол" ўз уйида мағлубиятга учради, Машарипов қайдномадан ўрин олди  3 20:18"Кристал Пэлас" — "Тоттенхэм". Лондон дербиси учун таркиблар маълум  0 20:10БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Абдуллаев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 19:54"Бавария" икки муҳим ўйинчиси билан шартномани узайтиради  0 19:01Раҳим Стерлингга АПЛдан янги даъвогар пайдо бўлди  0 18:32А Серия. "Милан" ўз уйида "Верона"ни мағлуб этди  2 18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  2 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  8 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  11

Превью. "Машъал" - "Металлург" Янгиликлар

Превью. "Машъал" - "Металлург"

Биринчи давранинг сўнгги туридан ўрин олган "Машъал" - "Металлург" учрашуви Муборакда бўлиб ўтади.
«Машъал» (Муборак) – «Металлург» (Бекобод)
21 июнь. Муборак. Баҳром Вафоев номидаги стадион. 18:30
Ҳакамлар:
Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Серазетдинов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Н. Болтаев (Навоий)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).

“Машъал” ва “Металлург” олий лигада жами 22 бора тўқнаш келишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 11та ўйинда ғолиб бўлишган. 6та ўйинда дуранг қайд этилган. 5 учрашувда эса “Металлург” зафар қучган. Тўплар нисбатида ҳам “Машъал” олдинда - 40:27. Ўзаро ўйинларда “Машъал” 39 очкони, “Металлург” эса 21 очкони  қўлга киритган.

“Машаъл”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:1 га тенг. “Металлург”да бу кўрсаткич 4:2 бўлиб турибди.

Ўтган мавсумда “Машъал” олий лигада ўйнамаган. 2012 йилдаги баҳсларда ўз уйида ўйнаган жамоа 2:1 ҳисобида зафар қучган. Муборакда Самандар Шодмонов ва Игорь Петкович меҳмонлар дарвозасига тўп киритган, “Металлург” сафида Шухрат Йўлдошев пенальтидан гол урганди – 2:1. Бекободда ҳам дастлаб ҳисобни “Машъал” вакили Павел Соломин очганди. Бунга Ҳикмат Ҳошимов ва Сардор Расулов икки марта жавоб беришган – 2:1.

Муборакда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
17.11.2012 «Машъал» – «Металлург»  2:1
31.07.2011 «Машъал» – «Металлург»  2:1
01.05.2010 «Машъал» – «Металлург»  1:1
30.06.2009 «Машъал» – «Металлург»  1:1
30.06.2008 «Машъал» – «Металлург»  1:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: «Машъал» ва «Металлург» клублари олий лигада Муборакда жами 11 та ўйин ўтказишган. Шу ўйинлардан 7тасида «Машъал» ғолиб бўлган. 3та учрашувда дуранг ҳисоби қайд этилган. Битта учрашувда «Металлург» Муборакдан уч очко билан кетган.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика