Превью: «Машъал» – «Бухоро»

Narzulla Saydullayev
21 сен 2017
Олий лиганинг 22-турида "Машъал" ўз уйида "Бухоро" билан ўйнайди.

«Машъал» (Муборак) – «Бухоро» (Бухоро) 17-30
Ҳакамлар:
В. Коваленко (Тошкент), Т. Галиев (Тошкент), А. Пўлатов (Тошкент), А. Нажафалиев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Айтеков (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Р. Черников

Бу икки клуб олий лигада 30 бор куч синашишган. Натижалар “Машъал”нинг устунлигини кўрсатмоқда. Муборакликлар 13 та ўйинда ғалаба қозонишган, 10 баҳс дуранг билан якунланган. 6 та ўйинда “Бухоро” зафар қучган. Тўп киритиш борасида ҳам “Машъал” олдинда – 46:29. Ўзаро ўйинларда “Бухоро” 28 очкога эга бўлган, “Машъал” ҳисобида эса 52 очко мавжуд.

“Машъал”нинг “Бухоро” устидан қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0. “Бухоро”нинг ҳам “Машъал” устидан ўзаро ўйинлардаги энг йирик муваффақияти 4:0 ни ташкил қилади.

2017 йил  биринчи даврада Бухорода бўлиб ўтган ўйинда жанговар  дуранг 2-2 ҳисбоби қайд этилган.  Гол муаллифилари  Владимир Баенко 37, - 1:0. Зафар Тўраев 52, - 1:1. Санъат Шихов 54, - 2:1. Сардор Раҳмонов 68, - 2:2.

Муборакда ўтган сўнгги учрашувлар:  
17.11.2016 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
05.09.2015 «Машъал» - «Бухоро» 2:2
17.10.2014 «Машъал» - «Бухоро» 0:0
27.10.2012 «Машъал» - «Бухоро» 1:1
20.08.2011 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
12.09.2009 «Машъал» - «Бухоро» 2:0
13.11.2008 «Машъал» - «Бухоро» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Муборакдаги ўйинларда «Газчилар» 10 марта ғолиб бўлишган. Тўрта  баҳсда дуранг қайд этилган. “Бухоро” ушбу рақиб майдонидан фақат бир марта (2002 йил) сафардан ғалаба билан қайтган.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia