UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  0 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  6 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11 07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Кувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  3 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  2 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  11 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  1

Превью. "Локомотив" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Сўғдиёна"

Олий лиганинг 18-турини ёпиб берувчи ўйин Тошкентда "Локомотив" ва "Сўғдиёна" клублари ўртасида бўлиб ўтади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
17 август 2015. Тошкент. "ТТЙМИ" стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Т. Тўхтасинов (Андижон), А. Маражабов (Андижон), З. Абдураҳмонов (Андижон), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: С. Ризаев.

“Локомотив” ва “Сўғдиёна” олий лигада 15 бора тўқнаш келишган. Натижалар “темирйўлчилар”нинг устунлигини кўрсатмоқда.

“Локомотив” ушбу рақибни 11 марта мағлуб этган. “Сўғдиёна” 2 марта ғалабага эришган. Қолган 2та ўйинда дуранг натижаси қайд этилган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 33та гол урган, “Сўғдиёна” футболчилари атига 9 марта тошкентликлар дарвозасини ишғол этишган. “Локомотив” ўзаро ўйинларда 35 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” ҳисобида 8 очко бор. “Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда энг йирик ғалабаси 5:0га тенг. “Сўғдиёна”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0 бўлиб турибди.

Дастлабки даврада Янгиерда бўлиб ўтган учрашувда томошабинлар 4та голнинг гувоҳи бўлишган. Марат Бикмаев, Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедовнинг урган голларига майдон эгалари сафига Анвар Ражабов пенальтидан жавоб берганди – 1:3.

Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
07.04.2014 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:1
13.05.2013 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:1
07.09.2009 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 1:0
12.11.2008 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:0
02.04.2006 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 1:0
21.05.2005 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 5:0
25.06.2004 «Локомотив» - «Сўғдиёна» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз уйида “Сўғдиёна”га қарши кечган 7та ўйиннинг барчасида ғолиб бўлган. Жиззах клуби сафарда атига 2та гол ура олган. Охирги икки ўйинда бир хил 3:1 ҳисоби қайд этилган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика