

«Локомотив» (Тошкент) – «Шўртан» (Ғузор)
30 октябрь 2015. Тошкент. "Локомотив" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Э. Турсунов (Бухоро)
Назоратчи: Б. Галеев (Урганч).
“Локомотив” ва “Шўртан” олий лигада ўзаро 17 марта тўқнаш келишган. Натижалар тенгликни кўрсатмоқда. “Шўртан” ҳам, “Локомотив” ҳам 7 мартадан ғалаба қозонган. 3та учрашувда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати эса “Локомотив” фойдасига 30-17. Ўзаро ўинларда жамоалар 24тадан очкога эга бўлишган.
“Локомотив”нинг “Шўртан” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 4:0га тенг. “Шўртан”нинг энг йирик ғалабаси эса – 2:0.
Дастлабки даврада Ғузорда ўтган ўйинда меҳмонлар зафар қучишган. Темурхўжа Абдухолиқов, катта Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов ва Марат Бикмаев томонидан урилган голлар “темирйўлчилар”га йирик ҳисобдаги ғалабани келтирган – 4:0.
Тошкентда ўтган сўнгги беш учрашув:
14.03.2013 «Локомотив» - «Шўртан» 3:0
21.11.2012 «Локомотив» - «Шўртан» 4:1
01.08.2010 «Локомотив» - «Шўртан» 0:1
04.06.2009 «Локомотив» - «Шўртан» 0:0
10.05.2008 «Локомотив» - «Шўртан» 3:0
Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” ўз майдонида тўрт бор ғалаба қозонган. Икки марта дуранг қайд этилган, яна иккита ўйинда “Шўртан” Тошкентдан уч очкони олиб кетган. Охирги икки ўйинда “Локомотив” ўз уйида икки бор йирик ғалабага эришган.



