UZ

Сўнгги янгиликлар

10:08"Шўртан" янги мураббий бошқаради  3 09:49Тожикистон терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди  2 09:39Мадрид клублари МЮ хавбеки учун курашади  0 09:09Флик ваъда берди  8 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  8 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  33 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  3 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  1 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0

Превью. "Локомотив" – "Қизилқум" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" – "Қизилқум"

Бу икки клубнинг йўллари олий лига ўйинларида 20 бор кесишган.
Натижалар Тошкент клубининг устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” 9 марта, “Қизилқум” 7 марта ғалабага эришишган. Яна 4та баҳсда ғолиб аниқланмаган. Тўплар нисбати ҳам “Локомотив” фойдасига. Тошкентликлар шу кунга қадар ўзаро ўйинларда 28та гол киритиб ўз дарвозаларидан 18 марта тўп олиб чиқишган. Ўзаро ўинларда “темирйўлчилар” 31, “Қизилқум” 25 очкони қўлга киритган.

“Локомотив” олий лигада “Қизилқум” устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Бу ўзаро ўйинлардаги пойтахтликларнинг энг йирик ғалабаси ҳисобланади. “Қизилқум”нинг ўзаро ўйинлардаги эришган энг йирик ғалабаси эса 3:1га тенг.

Ўтган йил Тошкентдаги учрашувда мезбонлар йирик ҳисобда зафар қучишганди. Меҳмонлар вакили Руслан Вагапов ҳисобни очган, Иван Нагаев, Иброҳим Раҳимов, Садриддин Абдуллаев ва Илҳом Суюновнинг голлари “темирйўлчилар”га иродали ғалабани тақдим этганди – 4:1. Навоийда ҳам 5та гол урилганди. Мезбонлар сафида Самандар Шодмонов (иккита) тўп киритган, Садриддин Абдуллаев, Фарҳод Тожиев ва Алишер Шоғуломов меҳмонлар таркибида гол уришганди – 2:3.  

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
16.05.2014 «Локомотив» - «Қизилқум» 4:1
31.05.2013 «Локомотив» - «Қизилқум» 3:1
25.06.2012 «Локомотив» - «Қизилқум» 0:1
21.10.2010 «Локомотив» - «Қизилқум» 1:0
07.08.2009 «Локомотив» - «Қизилқум» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Локомотив” майдонида бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 7тасида майдон эгалари уч очкога эга бўлишган. Бир марта дуранг қайд этилган ва “Қизилқум” 2 бора Тошкентдан ғолиб сифатида қайтган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика