UZ

Сўнгги янгиликлар

10:40Златан Ибрагимович: "Айримлар бир-икки мавсум ёрқ эттиб кўринади-ю, сўнг йўқолиб кетади, Модрич эса 20 йилдан буён юқори даражада ўйнамоқда"  4 10:10Манба: "Барселона" Маркус Рэшфордни "Манчестер Юнайтед"дан тўлиқ сотиб олади  0 09:40Хави: "Барселона"га керак бўлган янги футболчи — Холанд  2 09:10Гана терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўл олди  2 08:40Уругвай билан охирги тўқнашувда таркибимизда кимлар ўйнаган?  5 08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  12 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  3 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  4 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0

Превью. "Локомотив" - "Динамо" Янгиликлар

Превью. "Локомотив" - "Динамо"

Олий лиганинг 20-туридан ўрин олган энг сўнгги баҳс "Локомотив" ва "Динамо" ўртасида бўлиб ўтади.

«Локомотив» (Тошкент) – «Динамо» (Самарканд)
26 август 2015. Тошкент. ТТЙМИ стадиони. 19:00
Ҳакамлар: Ш. Қосимов (Тошкент), М. Саидқосимов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Лутфулин (Тошкент)
Назоратчи: И. Нехочин (Наманган).

“Локомотив” ва “Динамо” олий лигада 21 бора тўқнаш келишган. Натижалар самарқандликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Динамо” 10та ўйинда ғолиб бўлган, 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” ушбу рақибни ҳозирга қадар 8 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Динамо” томонида - 33:28. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 33, “Локомотив” эса 27 очкони қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0.

Дастлабки даврада Самарқандда ўтган ўйин тақдирини битта гол ҳал қилган эди. 79-дақиқада Марат Бикмаев гол уриб "темирйўлчилар"га 3 очко келтирган эди - 0:1.

Тошкентда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
24.10.2014 «Локомотив» - «Динамо» 1:0
03.05.2013 «Локомотив» - «Динамо» 3:1
03.08.2012 «Локомотив» - «Динамо» 3:1
02.10.2010 «Локомотив» - «Динамо» 2:2
18.08.2009 «Локомотив» - «Динамо» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Тошкентда бўлиб ўтган 10та ўйиннинг 5тасида “темирйўлчилар” зафар қучишган. Тўрт марта “Динамо” сафардан ғалаба билан қайтган. “Локо” майдонида бир бор дуранг қайд этилган. "Темирйўлчилар" ўз уйидаги охирги учта ўйинда уч бор ғалаба қозонган.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика