Превью. "Локомотив" 8 та ўйиндан буён "Пахтакор"ни юта олмаяпти

Khoja
14 мар 2024, 08:20
Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган дастлабки баҳс "Локомотив" ва "Пахтакор" ўртасида бўлиб ўтади.

Бу икки клуб ҳозирга қадар Ўзбекистон чемпионатида 38 марта тўқнаш келишган. "Шерлар" ҳисобида 24 та ғалаба бор, "темирйўлчилар" эса 6 марта зафар қучишган. Қолган 8 та баҳсда дуранг қайд этилган. Ўзаро ўйинларда "Пахтакор" 82 та гол урган ва 32 та гол ўтказган. 

"Пахтакор" охирги ўзаро 8 та учрашувдан буён бу рақибга ютқазмаяпти - 7 ғалаба ва 1 дуранг. Сўнгги марта "Локомотив" 2018 йилда "шерлар"ни таслим қилган. 

"Локомотив" ўз уйидаги охирги 4та ўйинда бу жамоа дарвозасига умуман гол ура олмаган ва ғалаба қозона олмаган: 1 дуранг ва 3 мағлубият. 



"Локомотив" майдонида ўтган охирги 5 та учрашув: 

23.05.2022 "Локомотив" – "Пахтакор" 0:2

20.11.2021 "Локомотив" – "Пахтакор" 0:3

29.11.2020 "Локомотив" – "Пахтакор" 0:1

30.11.2019 "Локомотив" – "Пахтакор" 0:0

26.11.2018 "Локомотив" – "Пахтакор" 3:2

ЎзФҲМ мазкур баҳсга Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамларни тайинлади. Лутфллин 2022 йилги "Пахтакор" - "Локомотив" учрашувида ҳам бош ҳакам сифатида ишлаганди (2:0). 2020 йилги "Пахтакор" - "Локомотив" (7:0) ўйинида захира ҳаками бўлганди. 

"Локомотив" — "Пахтакор"

14 март 2024 йил. Тошкент, "Локомотив". 18:45

Бош ҳакам: Рустам Лутфуллин

Қанот ҳакамлари: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Хушнуд Суюнбоев

ВАР ҳаками: Азиз Асимов

АВАР ҳаками: Санжар Шоюсупов

Назоратчи: Бахтиёр Намозов

Комиссар: Қудрат Мадраимов.

"Локомотив" бу мавсумни ўз майдонида "Металлург"га қарши ўйиндаги дуранг билан бошлади - 2:2. Сўнгра Тошкент дербисида "Олимпик"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди. "Пахтакор" эса илк турда "Сурхон"дан устун келди - 3:0. Кейин ўз майдонида "Насаф" билан муроса кўчаси танланди - 0:0. 

Ўхшаш янгиликлар


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia