UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Мбаппе энди "Реал"да бошқа рақамда ўйнайди  0 17:47Файзуллаев нега кеча тиббий кўрикдан ўтмади? Инсон самолётда учганидан кейин дарҳол кўридан ўтса нима бўлади?  3 17:43"Динамо" ўртоқлик ўйинида Беларус клубини йирик ҳисобда таслим қилди  1 17:21Моуринью "Ман Сити"нинг қоидабузарликлари ҳақида: "Қонун бўйича 2017/18 мавсумда МЮ чемпион бўлиши керак эди"  2 16:59"Челси" 19 ёшли ҳимоячи - Хатони сотиб олмоқчи  4 16:11Уэсли Снейдер: "Салоҳни тарихдаги энг буюк футболчилардан бири деб ҳисоблаш мумкин"  2 15:49Жозе Моуринью: "Илгари кўпроқ пул топгани энг яхши мураббий деб ҳисобланарди, энди эса – энг яхши образга эга бўлгани. Бугун энг муҳими – юқори даражали пиарга эга бўлиш"  5 15:31Иванович ва Швайнштайгер тўққиз йиллик турмушдан сўнг ажрашишди  1 15:13Артета АПЛдаги рақобат ҳақида: "Лигада биздан бошқа яна 6-8 та клуб соврин учун бемалол кураша олади"  0 14:54Ўзбекистон U-23 - Саудия Арабистони U-23. Энг яхши уч футболчи ким бўлди?  2 14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  2 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  2 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   5 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  10

ПРЕВЬЮ. Кузда уйғонган "Бунёдкор" чемпионлик остонасидаги "Пахтакор"га қарши Янгиликлар

ПРЕВЬЮ. Кузда уйғонган "Бунёдкор" чемпионлик остонасидаги "Пахтакор"га қарши

Мавсумнинг якуний палласидамиз

Одатда бу пайтда чемпион номи аниқ бўлиб улгурган, асосий интрига кумуш ва бронза меддалари йўлида қоларди.

Бугунги кунга келиб вазият ўзгарганига гувоҳ бўлиб турибмиз. Эндиликда чемпионлик учун ҳам интрига охирги тургача сақланиб турибди. Соғинганмиз. Шу даврлар келишини кутдик. 12 ноябрь куни чемпионлик кубоги бараварига 3та стадионга олиб чиқилади. Биз дастлаб улардан бири яъни "Жар" аренасида бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Пахтакор" ўртасидаги Тошкент дербисига тўхталишни лозим топдик. Зеро 25-турдан сўнг "шерлар"да финишга ғолиб сифатида етиб келиш учун жуда яхши имконият юзага келди. Охирги қадамни қўйиш қолди, холос. 


Бунёдкор

Суперлига. 26-тур

12/11/2022, 17:00

2
:
0
Тугади

Пахтакор

Драган Черан - 14', Азизбек Турғунбоев - 16'

45'
90'
16'  Маҳмуд Маҳамаджонов
55'  Дмитрие Побулич (Оллоберган Каримов)
62'  Абдуллоҳ Омоналиев
68'  Жасур Ҳакимов (Фарҳод Ўткиров)
76'  Авазбек Ўлмасалиев
14'  Драган Черан
16'  Азизбек Турғунбоев
77'  Азизбек Турғунбоев (Икром Алибоев)
85'  Достонбек Ҳамдамов (Хожиакбар Алижонов)
90'  Шаҳзод Азмиддинов


Ўзаро ўйинлардаги мувозанат бузиладими?


Жамоалар шу кунга қадар Суперлига доирасида 33 маротаба тўқнаш келишган. Биринчи даврадаги учрашувдан сўнг ўзаро ўйинлардаги ғалабалар сони тенглашди, 12/12. Томонлар 9та учрашувда муроса кўчасини танлашга рози бўлишган. "Пахтакор" тўплар нисбатига кўра кичик устунликка эга, +4. "Бунёдкор" ўз майдонида кечган охирги 3та учрашувда бир хил 3:2 ҳисобида ғалаба қозонган. Умуман уй ўйинларида устунлик "қалдирғочлар" томонида, 9та ғалаба, 3та дуранг ва 4та мағлубият, тўплар нисбати +8



Кузда қайтган "қалдирғочлар"

Қандай таркиб ва ҳолатда бўлмасин доим юқори ўринлар учун курашиб келинган, жамоалардан очко тортиб оладиган "Бунёдкор" учун бу мавсум тарихдаги энг қийини бўлмоқда. Ҳаттоки мавсум ўртасига келиб жамоа хавфли зонага яқинлашиш даражасига келиб қолди. Қийин пайтда "қутқарувчи" вазифасини Иван Бошкович қўлига олди ва вазифани яхши бажарди. Ёшларни, ҳаттоки 9-синф ўқувчисини ҳам майдонга туширишга қўрқмади. Керак бўлса шу таркиб билан ҳам натижа қилиш мумкинлигини кўрсатди. Баҳона изламади. Бу мураббийнинг маҳоратига боғлиқ. Қисқа вақт ичида мухлислар Абдуллоҳ Омоналиев, Оллоберган Каримов деган номларни таниди. Аввалги мураббийлардан фарқли равишда Умид Султоновдан қандай фойдаланишни билди. Агарда бу гапларим "қуруқ" бўлса, марҳамат рақамларга юзаланамиз. "Бунёдкор" сўнгги 5та турда жами 10 очко ишлади ва бу энг яхши тўртинчи натижа бўлиб турибди. Ҳозиргача Бошкович билан жамоа умумий ҳисобда 14 очко қўлга киритди. 7та ўйин, 4та ғалаба, 2та дуранг ва 1та мағлубият. Жамоа "Пахтакор"га яхшигина "бош оғриқ" бўлади. Яна бир маълумот, бу мавсумда фақатгина "Бунёдкор" "Пахтакор" дарвозасига 3та гол ура олди. 



Оптимал формага кириб олган "Пахтакор" чемпионликни Тошкентда қолдириши мумкин 

Афтидан чемпионлик яна Тошкентда қоладиганга ўхшайди. "Пахтакор" охирги турларга келиб анча дадил ва ишончли ўйин кўрсатмоқда. Гарчи мавсум якуни бўлишига қарамай футболчилар анча тетик. Толиқиш белгилари сезилаётгани йўқ. Максим Шацких жароҳатлар ва бошқа йўқотишларга қарамай бор футболчилардан унумли фойдалана оляпти. Айниқса Аббос Файзуллаев Шацких қураётган "Пахтакор"да асосий фигурага айланиб бўлди. Ҳужумдаги муаммоларни Черан билинтирмаяпти. Сермаҳсуллик юқори даражада, сўнгги 3та ўйинда жамоа рақиблар дарвозасига 15та гол урди. Сўнгги 5та учрашувда очко жамғариш бўйича ҳам "Пахтакор" карвонбоши. Вазиятларни голга айлантириш, реализация оптимал ҳолга келган. Бир сўз билан айтганда, жамоа зўр спорт формасида. Ушбу омиллар "Бунёдкор" билан кечадиган тўқнашувда ҳам ўз сўзини айтади, деб ўйлайман. Аммо осон бўлмаслиги тайин. 




Рўй бериши мумкин бўлган эҳтимоллар

Турнир жадвалига эътибор қаратамиз. "Пахтакор" 51 очко билан пешқадам бўлиб турибди. Ғалаба шубҳасиз ва ҳисоб-китобларсиз чемпионлик шоҳсупасига олиб чиқади. Дурангдан, "Навбаҳор" фақат АГМКни ютиш орқали фойдаланиб қолиши мумкин. Чунки наманганликлар ҳисобида 50 очко мавжуд ва иккинчи ўринда кетмоқда. Агарда "Пахтакор" мағлубиятга учраб, "Навбаҳор" дуранг қайд этса, очколар тенглашади. Жорий йилги ўзаро учрашувларда устунлик "Пахтакор" томонида. Бундай ҳолат рўй берган тақдирда Максим Шацких шогирдлари биринчи ўринда қолишади. "Насаф" футболчилари "Олимпик"ни мағлубиятга учратишлари эвазига "Пахтакор"га етиб олишади ва икки жамоада ҳам бир хил 52 очкодан бўлади. Ўзаро ўйинларда қаршиликлар 4, пойтахт клуби 1 очко ишлаган. Бунда "Насаф" чемпионликни расмийлаштиради. 



Биринчи даврадаги беллашув

Мавсумнинг дастлабки қисмидаги учрашувида Войнески ва Карпенко бошчилигидаги жамоалар учрашишган. Унда "Пахтакор" стадионида кечган баҳсда "Бунёдкор" 3:2 ҳисобидаги ғалабани тантана қилганди. 

"Пахтакор" – "Бунёдкор" 2:3

29 июнь, 2022 йил. "Пахтакор" стадиони, 20.00

Голлар: Аббосбек Файзуллаев (Фарруҳ Сайфиев) 18', Фарруҳ Сайфиев (Драган Черан) 86'  – Жасур Ҳакимов (Музаффар Олимжонов) 51', Умарали Раҳмоналиев (Билол Туплиев) 81', Умарали Раҳмоналиев 90+4'

Гол урилмаган пенальти: Умарали Раҳмоналиев 90+4' (дарвозабон)

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 34.Фарруҳ Сайфиев, 23.Шерзод Аъзамов, 21.Камен Хаджиев, 8.Азизбек Турғунбоев, 6.Икром Алибоев, 27.Сардор Собирхўжаев, 42.Аббосбек Файзуллаев (18.Ҳожимат Эркинов, 63), 10.Драган Черан (с), 28.Диёр Холматов (3.Ҳожиакбар Алижонов, 73), 66.Рустам Турдимуродов

Захира: 44.Азизхон Исақов, 5.Алексей Ларин, 32.Беҳруз Асқаров, 43.Муҳаммад Мансуров, 52.Кирилл Тодоров, 63.Муҳаммадали Ўринбоев, 88.Шаҳзод Азмиддинов

"Бунёдкор": 32.Суҳроб Султонов, 4.Даврон Эргашев (с), 6.Авазбек Ўлмасалиев, 8.Франсис Нарх (22.Усмонали Исмоналиев, 56), 15.Жасур Ҳакимов ( 10.Расул Йўлдошев, 72), 17.Фарҳод Мираҳматов (19.Билол Туплиев, 46), 25.Муҳаммадсафо Фозилов, 29.Музаффар Олимжонов, 33.Умарали Раҳмоналиев ( 21.Ғайрат Азизхўжаев, 90+5), 34.Суҳроб Иззатов, 49.Иброҳим Томива (14.Ҳусайн Эргашбоев, 90+5)

Захира: 71.Сарвар Каримов, 7.Одилжон Абдураҳмонов, 29.Жасур Холдоров, 37.Муҳаммадодил Қаҳрамонов

Огоҳлантириш: Ҳожимат Эркинов (67)


Тошкент дербиси ва "Олимпик" – "Насаф" учрашуви қаерда ўтказилади?


Усмонали Исмоналиев: “Пахтакор”га қарши фақат ғалаба учун майдонга тушамиз”


Демак барча футбол ишқибозларини 12 ноябрь куни "Жар" стадионга чорлаб қоламиз. Ишонинг жамоалар асло афсуслантирмайди. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика