Превью: Италия "классико"сига марҳамат!
10 мар 2017 20:43
Янгиликлар
Превью: Италия "классико"сига марҳамат!
Италия А Сериясининг 28-тури мухлисларга ажойиб тўқнашувни туҳфа этади.
Массимилиано Аллегри жамоаси келаси ҳафта ЕЧЛда ўйнаши туфайли ушбу тур ўйинини жума куни ўтказади.
"Ювентус"нинг бугунги рақиби Италиянинг номдор жамоаси "Милан" бўлади.
Монтелланинг "Милан"и биринчи даврада "Ювентус"га яхшигина "тарсаки" берганди. Кейинчалик эса Италия Суперкубоги баҳсида "Милан" бош совринни "лоторея" орқали "Ювентус"дан тортиб олганди.
Яқинда эса ушбу жамоаларнинг Италия Кубоги доирасидаги ўзароқ учрашувида "Ювентус" "Милан" тўсиғидан муваффақиятли ўтди.
Аммо жамоаларнинг чемпионатдаги алоҳида ҳисоб-китоблари бугун давом эттирилади.
"Ювентус" анчадан буён Италия чемпионатида мағлубиятга учрамай келмоқда. "Милан" ҳам сўнгги беш ўйиндан буён таслим этилмаяпти. Жамоа айни пайтда яхши кайфиятда. "Милан"га кичик устунлик бериши мумкин бўлган жиҳат бу туриинликларнинг ҳимоя марказидаги асосий кучи Жоржио Кьеллинининг ўйинда иштирок этолмаслиги. Шунингдек, Куадрадо ҳам дисквалификация туфайли учрашувни ўтказиб юборади. "Милан" сафида эса бирирчи даврадаги ўйинда ажойиб гол уриб жамоасига ғалаба келтирган Локателли учрашувни асосий таркибда бошлаши сўроқ остида турибди.
Ушбу баҳсда "Милан" ғалаба қозонгудек бўлса, унда турнир жадвалининг юқори қисмидаги интрига янада ошади. Бу жиҳатдан олиб қаралганда, "Милан"нинг ғалабасини кутадиган жамоалар ва мухлислар етарлича. "Ювентус" эса ўз ишини осонлаштириш ва чемпионликка дадил қадам ташлаши учун ҳам бугун ютуққа эришиши талаб этилади. Бу ғалаба уларнинг ишини бирмунча осонлаштириб қўяди. Шунингдек, бу улар учун принципиаль аҳамият касб этади.
Италия А Серияси, 28-тур.
"Ювентус" - "Милан" (00:45) (Сетанта Спорт + - Aleziya.com (TAS-IX)
"Ювентус стэдиум" стадиони.
Бош ҳакам: Давиде Масса.
Жамоаларнинг тахминий таркиблари шундай кўриниш олиши мумкин:
Ўзаро ўйинлардаги факт:
Ушбу жамоалар жами 170 маротаба ўзаро куч синашишган. "Ювентус" 61 ўйинда ғалабани тантана қилган. "Милан" эса 49 баҳсда ғолибликни қўлга киритган. Жамоалар 60 учрашувда дуранг қайд этишган. Тўплар нисбати "Ювентус" фойдасига, 234-219.
Италия "классико"си ишқибозларни асло зериктириб қўймаслиги аниқ. Аллегри ҳамда Монтелланинг ўйлаган режалари, тайёрлаб қўйган сценарийлари қизиқарли ва шиддатли футболни туҳфа этишига шубҳа йўқ.
Фикрлар