UZ

Сўнгги янгиликлар

08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  0 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  2 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0 23:41"Реал" Карвахалга ўринбосар топди  1 23:04Хаби Алонсо "Реал"дан учта юлдузни сотиб олишни сўради  2 22:15“Барселона” ва “Ювентус” “Борнмут” футболчисига қизиқмоқда  0 21:48"Арсенал" ҳимоячиси Салиба: "Мен АПЛни яхши кўраман, лекин асосий мақсадим — Чемпионлар лигаси"  0 21:21Флик Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  3 20:55“Манчестер Юнайтед” “Атлетико” ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 20:24“Манчестер Сити” футболчиси январда клубни тарк этиши мумкин  4 19:54Футбол юлдузлари Рождество байрамини қандай нишонламоқда?  11 19:20Ҳатто Польша Биринчи лигаси вакили ҳам Балотелли билан шартнома имзолашни хоҳламади  4 18:49Ямаль: "Мен тун ярмида уйғониб, печенье ейиш учун эртароқ ухлайман"  9 18:20ПСЖ "Реал" асосий футболчисига фойдали шартнома таклиф қилишга тайёр  1 17:51"Челси"нинг икки футболчиси сафга қайтди ва "Астон Вилла"га қарши ўйинга тайёр  1

Превью. "Динамо" – "Пахтакор" Янгиликлар

Превью. "Динамо" – "Пахтакор"

“Динамо” ва “Пахтакор” олий лигада 42 бора тўқнаш келишган.
Натижалар “шерлар”нинг устунлигини кўрсатмоқда. “Пахтакор” 33та ўйинда ғолиб бўлган, “Динамо” 5 марта бу рақибни мағлуб этган. 4та ўйинда дуранг қайд этилди. Тўплар нисбатида катта устунлик “Пахтакор” томонида - 85:22. Ўзаро ўйинларда “Пахтакор” 103 очкога эга бўлган бўлса, “Динамо” 19 очкони қўлга киритган.

“Пахтакор”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 5:0га тенг. “Динамо”нинг энг йирик ғалабаси эса 2:0.

2014 йилги иккала учрашувда ҳам “шерлар” муваффақият қозонишган. Самарқанддаги учрашувда Игорь Сергеев ҳисобни очган, Зайниддин Тожиев ҳисобни тенглаштирганди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Егор Кримец гол уриб “Пахтакор”га ғалаба келтирганди – 1:2. Тошкентда эса Баҳодир Пардаев, Кахи Махарадзе ва Анвар Солиевнинг голлари эвазига “шерлар” йирик ҳисобда зафар қучишган – 3:0.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
26.04.2014 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
18.10.2013 «Динамо» - «Пахтакор» 1:2
08.04.2012 «Динамо» - «Пахтакор» 0:1
05.08.2011 «Динамо» - «Пахтакор» 0:0
26.10.2010 «Динамо» - «Пахтакор» 2:1

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Динамо” ўз майдонида бўлиб ўтган 21та ўйиннинг 4тасида зафар қучган. Тўрт марта дуранг қайд этилган. “Пахтакор” Самарқанддан 13 бора уч очко билан қайтган. Охирги тўрт мавсумда “Динамо” ўз уйида бу рақибни енга олмаган.


Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика