UZ

Сўнгги янгиликлар

20:30ПСЖ Баркола ҳеч қаерга кетмаслигини билдирди  0 19:53Суперлига. "Динамо" - "Бунёдкор" 0:2 (матнли трансляция)  13 19:30"Реал" Лунинни МЮга қўйиб юбормади  0 19:01Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Жайхун". Таркиблар маълум  0 18:53Эрон 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаслиги мумкин  25 18:20"Барса" футболчиси Францияга кетмоқда  0 17:52Турки Ал аш-Шайх Англия клубини сотиб олиш ҳақида ўйламоқда  0 17:24Вирцни қўлдан чиқарган "Бавария" "Арсенал" футболчисига юзланди  1 16:55Исландиялик иқтидор "Рома"ни қизиқтирмоқда  3 16:27Қаҳрамонлик ортидаги оғриқ: Беллингем операция столига ётади  6 15:59"Фиорентина" юлдузи "Манчестер Юнайтед" нишонида  0 15:33Диёр Холматов голини нега Асенсио услубида нишонлагани ҳамда топ-5 чемпионатга йўл олиши ҳақида гапирди  12 15:07Тео Эрнандес "Ал Ҳилол"га ўтишга рози бўлди, клублар келишувга эришди  1 14:39"Суонси" собиқ устози аэропортда ишламоқда  4 14:10Брайан Риаскос: "Ҳужумдаги исталган позицияда ўзимни қулай ҳис қиламан"  3

Превью. “Динамо” – “Насаф” Янгиликлар

Превью. “Динамо” – “Насаф”

8 март куни Суперлига баҳсларига старт берилади.

“Аждарлар” Суперлига 1-турини Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши майдонга чиқишади.

Ён қўшнилар саналмиш Самарқанд ва Қарши шаҳри жамоалари ўртасидаги ҳар бир учрашув қизиқарли ва кутилмаган натижаларга бой бўлган. Шунингдек “Динамо” жамоаси “Насаф” учун доимо ноқулай рақиб бўлиб келган.

Самарқанд жамоаси бир йиллик танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтди. Эслатиб ўтамиз “Динамо” жамоаси Про-лигада иштирок этган эди.

Мана орадан бир йил ўтиб, мазкур жамоалар яна Суперлигада туқнаш келишмоқда. “Динамо” – “Насаф” учрашуви 9 март шанба куни “Динамо” стадионида бўлиб ўтади. Учрашув соат 16:00да бошланади.



Ўзаро учрашувлар тарихидан

Мазкур клублар олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган. Натижалар "Насаф"нинг устунлигини кўрсатмоқда. Бўлиб ўтган 20 учрашувда “Насаф”, 7 ўйинда эса “Динамо” ғалабага эришган. 11 учрашувда дуранг натижаси қайд этилган.

Тўплар нисбати 35:55га тенг. Устунлик “Насаф” тарафида.

Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг юқори ҳисоблар қуйидагича: “Насаф” – “Динамо” 5:0, “Динамо” – “Насаф” 4:0.

"Насаф" сўнгги ўзаро учрашувни 2017 йил 20 октябрда Қаршида ўтказган. Бу учрашув 3:0 ҳисобида якунланган. 2018 йилги мавсумда “Динамо” Суперлигада иштирок этмаган.



Самарқанддаги ўзаро баҳсларга оид
Ушбу жамоалар шу пайтгача Самарқандда 18 бор куч синашишган. Учрашувларнинг олтитасида "Насаф" ғалаба қозонган. Беш учрашувда самарқандликларнинг қўли баланд келган. Қолган етти учрашувда кучлар тенг келган. Дарвозаларга жами 39та тўп киритилган. Тўплар нисбатида ҳам кичик устунлик “Насаф” томонида 19:20.

Самарқандда бўлиб ўтган ўзаро учрашувларда сўнгги бор, 2008 йили “Динамо” 3:0 ҳисобида ғалабага эришган. “Насаф” сўнгги бор, Самарқандда 2014 йили ғалаба қозонган. Бу учрашувда “аждарлар” рақиблари дарвозасига бешта жавобсиз тўп йўллашган.

Эътиборингизга, Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашувнинг натижаларини ҳавола қиламиз.

13.05.2017 «Динамо» - «Насаф» 1:1
31.10.2015 «Динамо» - «Насаф» 1:1
03.08.2014 «Динамо» - «Насаф» 0:5
17.08.2013 «Динамо» - «Насаф» 1:3
15.03.2012 «Динамо» - «Насаф» 0:2


Динамо

Амиржон Сафаров - 51'

Суперлига. 1-тур

09/03/2019, 16:00

1
:
1
Тугади

Насаф

Дилшод Саитов - 12'

45'
90'
51'  Амиржон Сафаров
51'  Сардор Эминов
62'  Шоҳруҳ Эшбўтаев (Ботирали Эргашев)
66'  Дамир Темиров (Жасур Азимов)
77'  Амиржон Сафаров (Воҳид Шодиев)
82'  Ҳакимжон Аламхонов
12'  Дилшод Саитов
12'  Хуршидбек Мухторов
71'  Ойбек Бозоров (Бобир Абдихолиқов)
79'  Акмал Мозговой (Ислом Кенжабоев)
90'  Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев)

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика