Превью. "Динамо" - "Локомотив"

Narzulla Saydullayev
6 июн 2014
Самарқандда "Динамо" ва "Локомотив" клублари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«ДИНАМО» – «ЛОКОМОТИВ»
6 июнь. Самарқанд. "Динамо". 18:00
Ҳакамлар
: В.Цейтлин, Х.Шодмонов, А.Цапенко, Н.Қосимов.
Назоратчи: С.Эрматов.

 “Динамо” ва “Локомотив” олий лигада 18 бора тўқнаш келишган. Натижалар самарқандликларнинг устунлигини кўрсатмоқда. “Динамо” 10та ўйинда ғолиб бўлган, 3та ўйин дуранг ҳисобида якунланган. “Локомотив” ушбу рақибни ҳозирга қадар 5 марта мағлуб эта олган. Тўплар нисбатида ҳам устунлик “Динамо” томонида - 32:24. Ўзаро ўйинларда “Динамо” 33, “Локомотив” эса 18 очкони қўлга киритган.

“Локомотив”нинг ўзаро ўйинларда қозонган энг йирик ғалабаси – 4:0га тенг. “Динамо”да бу кўрсаткич янада каттароқ – 5:0.

2013 йилдаги баҳсларда қайси жамоа ўз уйида ўйнаса ўша зафар қучган. Тошкентдаги ўйинда аввал Тўлқин Мирзаев ҳисобни очган. Фарҳод Тожиевнинг иккита ва Иван Нагаевнинг битта голи “темирйўлчилар”га иродали ғалаба келтирганди – 3:1. Самарқанддаги учрашувда эса 90+5-дақиқада Санъат Шихов томонидан урилган гол “Динамо”га ғалаба олиб келган – 1:0.

Самарқандда бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
29.09.2013 «Динамо» - «Локомотив» 1:0
30.06.2012 «Динамо» - «Локомотив» 0:1
17.04.2010 «Динамо» - «Локомотив» 2:0
20.06.2009 «Динамо» - «Локомотив» 5:0
26.04.2008 «Динамо» - «Локомотив» 3:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: Самарқандда бўлиб ўтган 9та ўйиннинг 6тасида “арслонлар” зафар қучишган. 1 марта (2012 йил) “Локомотив” сафардан ғалаба билан қайтган. “Динамо” майдонида икки бор дуранг қайд этилган.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia